Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Томорқада етиштирилган маҳсулотлар ўз харидорини топиши керак

Томорқада етиштирилган маҳсулотлар ўз харидорини топиши керак

2020 йил 28 июль куни ўтказилган Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилишида сиёсий партиялар фракциялари ва қўмиталар томонидан парламент қуйи палатасида ўтказилиши режалаштирилаётган навбатдаги «ҳукумат соати»да муҳокама қилиш таклиф этилган масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда коронавирус пандемияси шароитида аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортини қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни рағбатлантириш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Қизғин муҳокамалардан сўнг, Кенгаш аъзолари томонидан Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси илгари сурган таклиф — Пандемия даврида аҳоли томорқаларида етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш, тайёрлаш, сақлаш ва бошқа логистика хизматларини йўлга қўйиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан Ҳукумат аъзоларига саволлар юбориш таклифи маъқулланди.


Кўришлар сони: 212

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.08.2020
Фракция аъзолари қандай такифларни илгари сурди?

2020 йил 4 август куни парламент қуйи палатасидаги ЎзМТДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб...

04.08.2020
Қонун лойиҳаси билан бюрократик талаблар бекор қилинмоқда

Фуқароларимиз узоқ йиллик меҳнатларидан сўнг пенсияга чиқиш учун ҳужжатларни тўплай бошлайди. Шу п...

04.08.2020
ЎзХДП фракциясининг айрим аъзолари баъзи қонун лойиҳаларига қатъий эътироз билдирди

Фракция аъзолари ҳозирги замонда архив ҳужжатларини рақамлаштириш жуда долзарб масала экани, давлат ...

Тадбирлар тақвими