Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Парламент “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан янада фаол ҳамкорлик қилади

Парламент “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан янада фаол ҳамкорлик қилади

Бугун мамлакатимизни барча соҳада тараққий эттириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга оид таклифларни илгари суришда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли тобора ортиб бормоқда.

Президентимизнинг 2019 йил 17 январдаги Фармони билан ташкил этилган  “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳам ана шундай улуғвор мақсадларни рўёбга чиқаришга хизмат қилаётган йирик нуфузли жамоат ташкилотига айланди.

Ўтган қисқа даврда ушбу ташкилотнинг юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни жамоатчиликка етказишдаги фаоллиги яққол кўзга ташланди. Мазкур тузилманинг давлат ва жамият ҳаётини юксалтиришга қаратилган илғор ғояларни ишлаб чиқишдаги ўрни ҳам салмоқли бўлаётир.

Халқ ва бизнес ҳамжамияти билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жамоатчилик назоратининг самарали тизимини шакллантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шунингдек, фуқаролар, айниқса, ёшларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, кучини сафарбар этиш Ҳаракатнинг асосий вазифаларидан бўлиб, бу бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ўз навбатида, мамлакатимиз парламенти тегишли йўналишларда мазкур Ҳаракат билан бевосита ҳамкорлик қилиб келмоқда. Чунончи, Давлат дастурлари бажарилишининг тизимли мониторингини амалга ошириш, уларнинг сифатли, ўз вақтида бажарилиши учун қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишда ушбу тузилманинг саъй-ҳаракатлари диққатга молик бўляпти. Айниқса, унинг Давлат дастурида назарда тутилган ислоҳотларнинг амалга оширилиш жараёнини Олий Мажлис палаталари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида муҳокама қилишда иштирок этаётгани бу борадаги ўрганишларда, назорат-таҳлил фаолиятида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Яқинда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати — нодавлат нотижорат ташкилоти таъсисчиларининг умумий йиғилишида ташкилот раиси лавозимига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, парламент қуйи палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси Бобур Бекмуродов сайланди.

Айтиш мумкинки, бундан буён ҳам Қонунчилик палатасининг мазкур тузилма билан ҳамкорлиги янада самарали давом этади. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, илғор ғоялар воситасида жамият ҳаётини тубдан яхшилашга хизмат қилади.   


Кўришлар сони: 299

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.08.2020
Фракция аъзолари қандай такифларни илгари сурди?

2020 йил 4 август куни парламент қуйи палатасидаги ЎзМТДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб...

04.08.2020
Қонун лойиҳаси билан бюрократик талаблар бекор қилинмоқда

Фуқароларимиз узоқ йиллик меҳнатларидан сўнг пенсияга чиқиш учун ҳужжатларни тўплай бошлайди. Шу п...

04.08.2020
ЎзХДП фракциясининг айрим аъзолари баъзи қонун лойиҳаларига қатъий эътироз билдирди

Фракция аъзолари ҳозирги замонда архив ҳужжатларини рақамлаштириш жуда долзарб масала экани, давлат ...

Тадбирлар тақвими