Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Хусусий бандлик агентликларига ишониш мумкинми? Соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Хусусий бандлик агентликларига ишониш мумкинми? Соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Бандлик. Аслида дунёнинг аксарият мамлакатлари учун ўта долзарб, айниқса, бугунги коронавирус пандемияси шароитида жаҳондаги кўплаб компания ва концернлар минглаб иш ўринларини қисқартираётган бир пайтда ушбу масала янада кескин тус олмоқда. Бундай вазиятда меҳнат бозоридан жой топиш, аҳолини муносиб иш ўрни билан таъминлаш мушкул вазифа. Пандемиядан сўнг ҳолат қандай бўлишини эса манаман деган экспертлар ҳам башорат қила олмаяпти. Демак, қўшимча ресурслар, бандлик муносабатларига оид ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқишнинг айни мавриди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида иккинчи ўқишга тайёрланаётган “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокамасига ҳам айни жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда ёндашилмоқда.

Парламент қуйи палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ҳузуридаги ишчи гуруҳ ҳужжатни экспертлар, соҳа мутаҳассислари иштирокида видеоконференция тарзида маромига етказишга ҳаракат қилмоқда. Саволлар кўп, жавобларни топиш эса осон кечмаслиги аниқ. Боз устига сиёсий партиялар фракциялари ҳам ўзларининг сайловолди дастурларидан келиб чиққан ҳолда кўплаб таклифларни ўртага ташламоқда. Боиси, аслида қонун қабул қилинганига атига 2 йил бўлди. Бунча қисқа муддатда ўзгартириш ва қўшимчалар киртиш заруратининг сабаби нимада? Ушбу саволга Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Иномжон Қудратов қуйидагича жавоб берди.

— Кўпчилик билса керак, хорижда ишловчи фуқаролар тақдирига дахлдор дейиш мумкин бўлган “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги амалдаги Қонунга асосан хусусий агентлар Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётган шахсларга кўрсатган хизматлари учун улардан пул ундиради. Яна, олдиндан. Афсуски, бундай амалиёт натижасида агентликлар томонидан фуқароларнинг ишончини суистеъмол қилиш ва уларга моддий зарар етказиш ҳолатлари кўпайди.

Эсингизда бўлса, 7 мингдан ошиқ фуқарога жами 72 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказган ўнга яқин хусусий бандлик агентликлари раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Жабрланганлар Ҳукуматга мурожат қилгач, уларга етказилган зарарлар уч кун ичида қоплаб берилган эди.  

Муаммо қонунда ана шундай ҳолатлар содир этилишига етарли шароитлар сақланиб қолганида эканини тушунгандирсиз. Яъни, амалдаги Қонунда хусусий агентликларнинг иш қидираётган шахслар олдидаги мажбуриятлари тўлиқ мустаҳкамалаб қўйилмаган ёки қатий тартиблар белгиланмаган, фаолияти устидан тегишли назорат ўрнатилмаган эди.

Бу борада таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, қонуннинг қатор моддаларига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳамда янги модда билан тўлдириш назарда тутиляпти.

Хусусан, иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш хизмати учун тўловни чет эллик иш берувчи ҳисобидан амалга ошириш механизмини жорий этиш, захира қилиб қўйиладиган маблағларни БҲМнинг саккиз минг беш юз баравари миқдорида белгилаш қонуний мустаҳкамланмоқда. Эътибор беринг, 1 миллиард 895 миллион 500 минг сўм ёки 200 минг АҚШ долларига тенг захира мажбурияти хусусий бандлик агентлигининг маъсулиятини оширади. Шунингдек, қонун лойиҳасида хусусий бандлик агентликлари томонидан кўрсатиладиган ахборот ва маслаҳат хизматлари учун олинадиган ҳақ миқдори аниқ қилиб белгиланмоқда, фаолиятнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни реал вақт режимида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “labor-migration” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтказиш лозимлиги кўрсатиб ўтилмоқда. Яна бир муҳим жиҳат – мамлакатимиздан ташқарида иш қидираётган шахсларга зарур пайтда ваколатли органлар билан боғланишга доир ахборот-маълумотлар алмашиш тизимини йўлга қўйиш масаласи ҳам қонун лойиҳасида акс эттирилмоқда. Бу ўз авбатида хизматдан фойдаланувчининг ишончига хизмат қилади. Лойиҳада Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлигига хусусий бандлик агентликлари фаолиятини молия-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда текшириш ваколати берилмоқда.

Хўш ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар нима беради?, деган савол туғилади. Оддий қилиб айтганда, иш қидираётган шахслар ва уларнинг тақдири ҳақидаги маълумотлар реаллашади, алданишлар камаяди, хориждаги юқори даромадли иш ўринлари бозори тартибга тушиши баробарида маҳаллий иш ўринлари ҳақидаги ахборотни илгари суришга қўшимча майдон яратилади, одамларда хусусий агентликларнинг хизматидан тизимли фойдаланиши орқали давлатга бўлган ишончи мустаҳкамланади.

Айни пайтда Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш ва маромига етказиш юзасидан олиб бораётган ишлари давом этмоқда.     


Кўришлар сони: 258

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.08.2020
Фракция аъзолари қандай такифларни илгари сурди?

2020 йил 4 август куни парламент қуйи палатасидаги ЎзМТДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб...

04.08.2020
Қонун лойиҳаси билан бюрократик талаблар бекор қилинмоқда

Фуқароларимиз узоқ йиллик меҳнатларидан сўнг пенсияга чиқиш учун ҳужжатларни тўплай бошлайди. Шу п...

04.08.2020
ЎзХДП фракциясининг айрим аъзолари баъзи қонун лойиҳаларига қатъий эътироз билдирди

Фракция аъзолари ҳозирги замонда архив ҳужжатларини рақамлаштириш жуда долзарб масала экани, давлат ...

Тадбирлар тақвими