Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Депутатлар таҳлили: Навоийда пандемия оқибатларига қарши кураш чоралари натижаси қандай?

Депутатлар таҳлили: Навоийда пандемия оқибатларига қарши кураш чоралари натижаси қандай?

Коронавирус туфайли жорий этилган карантин шароитида саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш пандемия оқибатларини юмшатиш ҳамда иқтисодий мувозанатни сақлашда муҳим аҳамиятга эга. Шу маънода, ўтган давр мобайнида давлатимиз раҳбари томонидан бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди ҳамда худудларда ушбу ҳужжатларнинг ижросига катта эътибор қаратилмоқда.

Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Қодиров бошчилигидаги депутатлардан иборат ишчи гуруҳ Навоий вилоятида бўлиб, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш юзасидан секторлар томонидан амалга оширилган ишлар ҳолатини ўргандилар.

Жорий йилнинг 30 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши йиғилишида ишчи гуруҳи ўтказган ўрганиш натижалари Навоий вилояти ҳокими ва секторлар раҳбарлари иштирокида видеоконференция шаклида атрофлича муҳокама қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов мамлакатда бугунги шароитда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталар экан, коронавирус инфекциясига қарши кураш чоралари Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви тизимининг етуклиги ва самарадорлигини кўрсатганини таъкидлаб ўтди.

Таъкидланганидек, депутатлар ўрганишлар давомида тадбиркорлар билан учрашиб, кўтарилган муаммоларни имкон қадар жойида ижобий ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратдилар. Шунингдек, жойлардаги сектор раҳбарлари томонидан пандемия даврида тадбиркорларга берилган имтиёзлар билан танишдилар.

Берилган ахборотга кўра, коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга мақсадида Навоий вилояти бўйича солиқларни тўлаш муддатини ўзгартириш юзасидан 88 та тадбиркорлик субъектларига 1392,7 млн. сўмлик маблағни кечиктириб тўлаш ҳуқуқи берилган. 7 мингта якка тартибдаги тадбиркорларга ҳар ойда 562,3 млн.сўм, 2020 йил апрель-сентябрь ойлари давомида жами 3 373,6 млн.сўмлик имтиёз берилган. Аммо пандемия таъсирида фаолиятини вақтинча тўхтатган 8 014 та корхонадан атиги 88 тасига, яъни 1,1 фоизига имтиёз берилган, холос.

Жумладан, Нурота туманида 4 та тадбиркорлик субъектига 10,6 млн. сўм солиқ суммасини кечиктириб тўлаш ҳуқуқи берилган. Ваҳоланки, туманда 1 196 та тадбиркорлик субъектидан 1 003 таси пандемия таъсирида фаолиятини тўхтатган. Шунингдек, Навбаҳор (4), Учқудуқ (3), Конимех ва Томди (1) туманларида худди шундай ҳолатлар аниқланган.

Вилоятда тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредит маблағларини тўлаш муддатлари узайтирилиши бўйича юридик ва жисмоний шахсларнинг 2020 йил 1 октябрга қадар бўлган жами 702,4 млрд. сўмлик кредит маблағларини қайтариш муддатлари узайтириб берилган. Шунингдек, тижорат банклари томонидан жорий йилнинг 15 мартидан тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларини шакллантириш учун жами 180,9 млрд. сўм кредит ажратилган. Шу билан бирга ўрганиш давомида тадбиркорлар банклардан кредит ололмаётган ҳолатлари ҳам аниқланган. Хусусан, Учқудуқ, Томди туманлари, Зарафшон шаҳрида ажратилган кредитлар ҳолати тадбиркорлик субъектларининг ҳатто ярим фоизини ҳам қамраб олмагани депутатлар томонидан танқид қилинди.

Ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳолати ўрганилганда Молия вазирлиги томонидан 2020 йил март ойи учун инқирозга қарши кураш жамғармасидан март-июнь ойларига жами 2 701,2 млн.сўм маблағ ажратилган бўлиб, 1 086,8 млн. сўм миқдоридаги маблағлар молиялаштирилганлиги аниқланди.

Йиғилишда қайд этилганидек, вилоятда пандемия даврида 16 398 та эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилган ва сектор раҳбарларининг “Темир дафтар”ларидан ташқари saxovat.argos.uz онлайн дастурига киритилган. Ўрганишлар чоғида 21 046 та эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга 28 492 маротаба асосий 13 турдаги ёрдамлар бўйича 16,7 млрд. сўм қийматидаги ёрдамлар кўрсатилгани маълум бўлди. Шунингдек, пандемия даврида ишсиз қолган ва даромад манбаи аниқ бўлмаган 1 373 нафар фуқаро доимий ишга, 3 548 нафар фуқаро эса мавсумий ва жамоатчилик асосидаги ишларга жалб қилинган ҳамда 240 нафар фуқароларга қишлоқ хўжалиги экинларини экиб, даромад топишлари учун ижара асосида ер майдонлари берилган.

Шу билан бирга, маҳаллий Кенгаш депутатлари билан жойларга чиқиб асл ҳолат ўрганилганда, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли тўлиқ қамраб олинмагани маълум бўлди. Масала сектор раҳбарлари билан жойида ҳал этилди.

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1 325 нафар (аёллар
— 580 нафар, ёшлар — 430 нафар) ишсиз фуқароларга енгил типдаги иссиқхона қуриш, шахсий ва дала томорқаси учун уруғ, кўчат, суғориш воситаларини харид қилиш учун 1 396,3 млн. сўм миқдорида субсидия берилган. Кенгаш аъзоларининг таъкидлашича, ҳудудларда етарли тарғибот ишлари олиб борилмагани сабабли ажратилган субсидия миқдорлари вилоятдаги мавжуд эҳтиёжга нисбатан паст. Бу эса ўз навбатида ҳудудларда, секторларнинг янада фаол ишлаши кераклигини кўрсатади.


Депутатларнинг таъкидлашича, жойлардаги учрашувлар давомида тадбиркорлик субъектларининг ўз ечимини кутаётган масалалари борлиги аниқланди. Жумладан, «MR FISH COMPANY» МЧЖ балиқ садокларини ўрнатиш учун умумий ҳудуди 25 минг гектар бўлган “Тўдакўл” сув ҳавзасидан 1 минг гектар ҳудуд ажратиш бўйича қилган мурожаатига “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси инвесторга учинчи томон бўлган маҳаллий тадбиркордан ер ижарага олиш таклиф қилинган.

Видеоконференция якунида Навоий вилояти ҳокимлиги мутасаддилари барча кўтарилган масалалар манзилли кўриб чиқилиб ҳал этилишини ҳамда Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликдаги назорат таҳлил ишлари самарали бўлганини таъкидлади.

Йиғилиш якунида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 260

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.07.2020
Ёшлар парламентининг вазифалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда жаҳон парламентларида ёшларнинг ўрни қандай? Улар билан ишлашда қандай чоралар кўрилмоқда?...

03.07.2020
Ўзбекистон — Туркия: Парламентлараро ҳамкорлик янада кенгаяди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида...

02.07.2020
“Электрон шифохона” намунавий ахборот тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

2020 йил 2 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими