Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Журналистлар: парламент очиқ мулоқот майдонига айланиб улгурди

Журналистлар: парламент очиқ мулоқот майдонига айланиб улгурди

Очиқлик, шаффофлик, креативлик ва тезкорлик. Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қонун ижодкорлиги баробарида ўз фаолиятини шундай талаблар асосида, янгича ёндашув ила олиб бора бошлади.

Фаолият очиқлиги. Шаффофлиги шундаки. Исталган тадбирда оммавий ахборот воситалари ҳозир бўладилар ва ўзларини қизиқтирган мақола, репортаж, интервьюни тайёрлай оладилар. Парламентдаги воқеаларни оммавий ахборот воситаларида тезкор ёритиш масаласида эса депутатларнинг ўзлари ҳам унча-мунча журналистдан қолишмаяпти. Журналистикага кириб келган бугунги тенденциялар парламент аъзоларини ҳам фаолиятни очиқ олиб боришга ундагани бор ҳақиқат. Қонунчилик палатасида ўтаётган тадбирлар, мамлакат ҳаётидаги муҳим қарорлар бугун депутатларнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ўша заҳотиёқ намоён бўлоқда. Бу ўз навбатида оммавий ахборот воситалари учун ҳам ишончли манба бўлиб хизмат қиляпти.

27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ташкил этилган тадбирда Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов томонидан билдирилган ушбу фикрларни оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам тасдиқладилар.     

Таъкидланганидек, қонун лойиҳалари муҳокамалари ташаббускор идоралар билан бир қаторда кенг жамоатчилик, экспертлар, соҳа мутасаддилари иштирокида кўриб чиқилаётгани, аҳолининг таклиф ва тавсияларига эътибор қаратилиб, инобатга олинаётгани ҳамда тезкорлик билан оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилмоқда. Айниқса, депутатларнинг ижтимоий тармоқларда ўз каналларини ташкил этаётгани сайловолди учрашувларда халқимизга берилган ваъдаларнинг бажарилишини кафолатлашда, аҳоли муаммоларини ўрганишда, уларнинг ишончини мустаҳкамлашда, энг аҳамиятлиси, мавжуд қонунчиликка ўзгартишлар киритишда муҳим омил бўлмоқда. Шу билан бирга, парламентнинг назорат-таҳлил фаолиятида ҳам очиқлик муҳим аҳамият касб этаётир. Қонунлар ижроси устидан парламентнинг таъсирчан механизмларидан фойдаланган ҳолда, назорат олиб борилаётгани ва ўрганишлар натижалари кенг жамоатчиликка тақдим этилаётгани бунинг амалий ифодасидир.

Қайд этилганидек, ҳозирги кунда парламент фаолиятини, унинг халқаро доирадаги алоқаларини изчил ёритиш, қуйи палата депутатлари томонидан амалга оширилаётган қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил ишларини, қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти, аҳамиятини кенг очиб бериш, бу борадаги тезкор, холис, ҳаққоний ахборотни халқимизга етказишда фаол, фидойи соҳа ходимларининг алоҳида ўрни бор. Сўзга чиққанлар бугунги кунда парламент очиқ мулоқот майдонига айланиб бораётганини, ОАВ вакилларининг саъй-ҳаракати билан жамоатчилигимиз қонун ижодкорлиги ишларидан тўла хабардор бўлаётганини, бунинг учун қуйи палатада барча зарур шарт-шароитлар яратилганини эътироф этишди.  

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолиятини ёритишда муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ журналистлар тақдирланди.    

 

 


Кўришлар сони: 174

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.07.2020
Ёшлар парламентининг вазифалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда жаҳон парламентларида ёшларнинг ўрни қандай? Улар билан ишлашда қандай чоралар кўрилмоқда?...

03.07.2020
Ўзбекистон — Туркия: Парламентлараро ҳамкорлик янада кенгаяди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида...

02.07.2020
“Электрон шифохона” намунавий ахборот тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

2020 йил 2 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими