Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Депутатлардан таркиб топган ишчи гуруҳининг Қорақалпоғистондаги ўрганишлари муҳокама қилинди

Депутатлардан таркиб топган ишчи гуруҳининг Қорақалпоғистондаги ўрганишлари муҳокама қилинди

Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, мамлакат аҳолисининг турмуш даражасини кескин пасайиб кетишининг олдини олиш устувор вазифа этиб белгиланди. Шу боис бу йўналишдаги ишларга ҳар қачонгидан ҳам жиддийроқ эътибор бериш баробарида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва ишсиз фуқаролар аниқланиб, уларга кўмак бериш, бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Жорий йилнинг 15-22 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Н.Умаров бошчилигидаги парламент қуйи палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, жойларда амалга оширилаётган ишларни жонлантиришга кўмаклашдилар ҳамда режалаштирилган ислоҳотларнинг кечиш суръатларини ўргандилар. Куни кеча бўлиб ўтган Қонунчилик палатаси Кенгашининг видеоконференция тарзидаги йиғилишида эса олиб борилган ўрганишлар натижалари атрофлича муҳокама қилинди.


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери Н.Исмоилов депутатларнинг худудлардаги фаолияти натижаларига тўхталар экан, парламент аъзоларининг аҳоли, тадбиркорлар, фуқаролик жамияти институтлари билан кўплаб учрашувлари фуқароларнинг фаровонлигини ошириш бўйича Президент танлаган йўлга тўлиқ ишонч ва уни қўллаб-қувватлашдан далолат беради, дея таъкидлади.

Қайд этиш жоиз, ишчи гуруҳи асосий эътиборни пандемия даврида мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёзлардан оқилона фойдаланиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш борасида секторлар ва ижро органлари раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳолатига қаратди.

Ишчи гуруҳи аъзолари туман ва шаҳарларда бўлиб, тадбиркорлик субъектлари билан бевосита мулоқотлар ўтказидилар. Кўтарилган муаммоларни имкон қадар жойида ижобий ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратдилар. Шунингдек, депутатлар жойлардаги вазирлик ва идоралар ҳамда сектор раҳбарлари томонидан пандемия шароитида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги билан танишдилар.

Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатаётган барча тадбиркорлик субъектларига оғир пандемия шароитида солиқ имтиёзлари беришга жиддий масала сифатида қаралмоқда. Хозир худудда жами 1 968 та микрофирма фаолият юритмоқда. Уларга қулайликлар яратиш мақсадида товарлар айланмасидан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни 12 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан имтиёзлар берилди. Шу тариқа тадбиркорлар жами 3 980,7 миллион сўмдан йил давомида фоиз тўламай фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Бундан ташқари 11 932 нафар якка тартибдаги тадбиркор учун 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача бўлган даврда ижтимоий солиқнинг кескин камайтирилиши натижасида жами 7 492,6 млн.сўм маблағ ҳам тадбиркорлар ихтиёрида қоладиган бўлди.

Коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларини юмшатиш, бу даврда аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги ва 3 апрелдаги Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида 3 332 та юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектларининг 680,0 миллиард сўмлик, 136 131 та жисмоний шахсларнинг 447,0 миллирд сўмлик, 1 856 та якка тартибдаги тадбиркорларнинг 28,0 миллиард сўмлик кредит маблағлари бўйича тўлов муддатлари узайтирилгани ишчи гуруҳи томонидан ижобий баҳоланди.


Шунингдек, худудда тижорат банклари томонидан 141 319 та кредит шартномаларининг 1 триллион 154 миллиард сўмлик кредит маблағлари бўйича тўлов муддатлари ҳам кечиктирилган. Шу билан бирга, 2020-2021 йилларда маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар иштирокида жами қиймати 153,2 миллиард сўм миқдордаги 37 та лойиҳа амалга оширилиши ҳамда 406 та янги иш ўринлари яратилиши бўйича манзилли рўйхат шакллантирилган.

Йиғилишда қайд этилганидек, умуман жойларда амалга оширилаётган ишлар тахсинга лойиқ. Лекин ютуқлар, кўрсаткичлар янада юқори бўлиши мумкин бўлган бир пайтда мавжуд имкониятдан суст фойдаланиш ҳоллари ҳам кузатилмоқда.

Фермерлар кенгаши, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун жорий йилнинг январь-май ойлари давомида 2 283 нафар фуқарога молиявий кўмак бериш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан жами 4,5 миллирд сўмлик субсидия маблағлари ажратилган. Аммо, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 18 майдаги “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан 20 майдан бошлаб енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача субсидиялар ажратилиши белгиланган бўлсада, ҳозиргача шунча микдорда субсидиялар ажратилмаган.

Бундан ташқари “Саховат ва кўмак” жамғармаси тўланган ҳомийлик маблағлари миқдори 6,5 миллиард сўмдан ошган бўлишига қарамай бугунги кунда жамғарма хисобидаги ушбу маблағлар етарлича ишлатилмай қолаётганини сира оқлаб бўлмайди. Депутатлар ишчи гуруҳи томонидан ушбу маблағларни эҳтиёжманд оилаларга тизимли равишда ажратилишини таъминлаш таклифини илгари сурдилар.

Ўтказилган ўрганишлар шуниси билан ибратлики, жойлардаги учрашувлар давомида вазирлик ва идораларнинг вакиллари, тадбиркорлар ва аҳоли томонидан қонунчиликни такомиллаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда камбағалликни қисқартиришга ёрдам бериши мумкин бўлган бир қатор амалий таклифлар берилди. Улар келгусида Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгаши Раиси ва унинг ўринбосарлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан ўрганиладиган ва амалга ошириладиган ишлар мавзусига айланади.

Видеоконференция тарзида ўтказилган, қизғин бахслар ва амалий таклифларга бўй бўлган йиғилиш якунида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 438

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.07.2020
Ёшлар парламентининг вазифалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда жаҳон парламентларида ёшларнинг ўрни қандай? Улар билан ишлашда қандай чоралар кўрилмоқда?...

03.07.2020
Ўзбекистон — Туркия: Парламентлараро ҳамкорлик янада кенгаяди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида...

02.07.2020
“Электрон шифохона” намунавий ахборот тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

2020 йил 2 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими