Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Манфаатли алоқалар қандай йўлга қўйилган?

Манфаатли алоқалар қандай йўлга қўйилган?

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов раҳбарлигида канадалик қонун чиқарувчилар билан биргаликда Парламентлараро дўстлик гуруҳининг биринчи онлайн учрашуви ташкил этилди. Унда “Канада — Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи раиси, ушбу мамлакат парламенти Жамоалар палатаси аъзоси Зиёд Абултоиф, канадалик сенатор ва депутатлар ҳам қатнашди.


Тадбирда Ўзбекистоннинг АҚШ ва Канададаги элчиси Жавлон Ваҳобов иштирок этди.

З. Абултоиф ўзбекистонлик депутатларни сайлангани билан табриклар экан, ўзи бевосита халқаро кузатувчи сифатида қатнашган Ўзбекистондаги парламент сайловларига юқори баҳо берди. Депутатнинг фикрича, Ўзбекистонда парламент сайловлари очиқ ва демократик тамойиллар асосида ўтказилди, унинг қонуний ташкил этилганига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Онлайн мулоқот давомида томонлар дунёда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ ҳолатдан хавотирда эканликларини айтиб ўтишди. Ўзбекистон ва Канадада мазкур глобал таҳдидга қарши курашиш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар ҳақида ўзаро маълумот алмашилди. Шу аснода пандемиянинг салбий оқибатларини бартараф этишга қаратилган саъй-ҳаракатларда парламентлар алоҳида роль ўйнаётгани таъкидлаб ўтилди.

Жамоалар палатаси депутати Роберт Олифант Ўзбекистонда коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича амалий чораларга юқори баҳо берди. Унинг қайд этишича, эришилган муваффақиятлар Ўзбекистонда бу борада олиб борилаётган ишлар самарадорлигидан далолат беради. Р. Олифант фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашида Канадани қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.

Давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасида бир-бирларини қўллаб-қувватлаш, ўзаро фойдали савдо-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маданий-гуманитар алоқаларда эришилган натижалар алоҳида эътироф этилди.

Сенатор Ёна Мартин парламентлараро ҳамкорлик соҳасида ҳали ишга солинмаган улкан имкониятлар мавжудлигига тўхталиб ўтди. У истиқболли йўналишлар, жумладан, туризм жабҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида икки мамлакат парламентларининг ўзаро ташрифлар алмашинувини йўлга қўйиши муҳимлигига урғу берди.

Музокараларда ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтиришда парламентлараро алоқаларни янада чуқурлаштириш муҳим эканлиги таъкидланди. Зеро, улар барча йўналишлар бўйича икки томонлама ҳамкорликни изчил ривожлантириш учун халқаро шартномаларни тезда ратификация қилишда катта аҳамият касб этади.

Бинобарин, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларга пандемия салбий таъсир этишининг олдини олиш мақсадида парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш зарур.

Тарафлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, ЕХҲТ, Парламентлараро Иттифоқ каби халқаро ташкилотлар майдонида икки давлат ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида якдил фикрга келишди.

Онлайн музокаралар якунида Ўзбекистон — Канада парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида мунтазам мулоқотни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.


Кўришлар сони: 296

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.07.2020
Ёшлар парламентининг вазифалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда жаҳон парламентларида ёшларнинг ўрни қандай? Улар билан ишлашда қандай чоралар кўрилмоқда?...

03.07.2020
Ўзбекистон — Туркия: Парламентлараро ҳамкорлик янада кенгаяди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида...

02.07.2020
“Электрон шифохона” намунавий ахборот тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

2020 йил 2 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими