Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ўзбек киноси ўзининг қиёфаси, шакли ва моҳиятига эга бўлиши керак

Ўзбек киноси ўзининг қиёфаси, шакли ва моҳиятига эга бўлиши керак
Мамлакатимиз кино санъати бир асрдан зиёд тарихга эга бўлиб, ўзига хос тараққиёт йўлини босиб ўтди. Бу давр мобайнида ўзбек киносининг пойдевори яратилиб, у халқимизнинг маданий-маънавий ҳаётида муҳим ўрин эгаллади.
Сўнги йилларда миллий кинематография ривожига давлатимиз томонидан қаратилаётган катта эътибор натижасида соҳада муайян ютуқларга эришилди. Мазмун ва шакл жиҳатидан ранг-баранг кино асарлар яратилиб, улар томошабинлар эътиборини қозонди.

Айни вақтда бугун жаҳонда кечаётган глобаллашув жараёнлари, мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашнинг устувор вазифалари барча соҳа ва тармоқлар қаторида кино санъатини ҳам такомиллаштириш, соҳа ривожи учун янги имкониятлар яратишни талаб этмоқда.

Қайд этиш керакки, кинематография соҳасида норматив-ҳуқуқий базанинг мукаммал эмаслиги, кино ишлаб чиқарадиган етакчи корхоналар, жумладан “Ўзбекфильм”, “Қорақалпоқфильм” ҳамда “Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар” киностудияларининг моддий-техника базаси жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскиргани, кинофильмларни молиялаштириш тизимининг бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги, кинотеатрлар ва малакали кадрлар етишмаслиги соҳа ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Кино инсон билимини орттиришда муҳим роль ўйнайди, унинг бой мазмуни эса аҳолининг билимдонлик даражасига бевосита таъсир қилади. Шу билан бирга, мазкур соҳадаги ишларнинг ҳақиқий ҳолати миллий кино саноатининг жадал ривожланишига, жаҳон кино бозорида рақобатбардошликни оширишга, уни чет элда тарғиб қилишга тўсқинлик қиладиган бир қатор ҳал этилмаган муаммолар мавжудлигидан далолат бермоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да белгиланган вазифаларга асосланиб, халқимиз, аввало, ёшлар онгига миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, она Ватанга муҳаббат туйғуларини сингдиришда катта таъсир кучига эга бўлган кино санъатининг ролини ошириш мақсадида, «Тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларда тизимлаштирилиши ва унификация қилиниши лозим бўлган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш бўйича «Йўл харитаси»да «Кинематография тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Кино саноати соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилиш стратегияси, ишлаб чиқилаётган кино маҳсулотларининг ўзини оқлаши ва даромад келтиришига қаратилган замонавий маркетинг тадқиқотлари ва аниқ мақсадли кино ишлаб чиқариш дастурларининг мавжуд эмаслиги миллий кинематографиянинг юқори зарар билан ишлашига олиб келмоқда.
Кинопрокат республика бўйлаб кино маҳсулотларини етказиб бериш самарасиз тизимларининг мавжудлиги, ишлаб чиқарилган кино маҳсулотларининг етарли даражада тарғиб қилинмаслиги оқибатида аҳолининг суст хабардорлиги кинопрокатчилар даромадларига, кинокомпанияларнинг ижодий ва ишлаб чиқариш ходимларини моддий рағбатлантиришга салбий таъсир кўрсатди, энг ачинaрлиси ушбу ҳолат кинотеатрлар тармоғи фаолиятининг тугатилишига олиб келди.

Муаллифлик ҳуқуқи объектларини, шу жумладан, кино маҳсулотларининг ноқонуний тарқатилишини аниқлаш ва бартараф этиш, улар билан рухсатсиз фойдаланишдан ишончли ҳимоя қилиш, қароқчиликка қарши курашишнинг аниқ механизмлари мавжуд эмаслиги кино маҳсулотларининг асл нусхаларини юқори даражада ноқонуний айланмасига ва мамлакатдаги кинокомпаниялар ва кинотеатрларга сезиларли зарар етказилишига олиб келяпти.

Шунингдек, кинематография саноатида маҳаллий киноленталарни жаҳонга машҳур халқаро кинофестивалларга тақдим этиш, шу жумладан, уларда иштирок этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмаяпти, маданий ўзаро алмашинув даражасининг пастлиги эса миллий кинематографияни чет элда фаол тарғиб қилинишига ва унинг жаҳон кино майдонига қўшилишига имкон бермаяпти.

Шу нуқтаи назардан, Давлат дастурида 2020 йил «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Маданият, Адлия, Молия ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари зиммасига «Кинематография тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тайёрлаш юклатилган. Мазкур қонун лойиҳасида:

миллий кинематография соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш;

соҳани ривожлантириш йўналишлари, босқичлари ва истиқболларини назарда тутиш;

давлат томонидан миллий кино маҳсулотларини ишлаб чиқаришни қўллаб қувватлаш;

миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармасини молиялаштириш манбаларини белгилаш назарда тутилган.

Кино, биринчи навбатда, санъат, уни саноат даражасига кўтариш керак. Саноат даражасида ривожлантириш учун соҳани пухта ўрганиш, ҳар кимга бирдек ёқадиган, ҳам мавзу, ҳам ғоявий жиҳатдан тўқ кинолар суратга олиш керак.

Асл санъат яратилса, уни қадрлайдиганлар саноат даражасига кўтаради. Жаҳон бозорига «замонавийлик» ниқоби остида яратилган бир-бирини такрорлайдиган картиналар билан эмас, бой тарихимизни акс эттирган кинолар билан чиқиш керак. Бу чет эллик инвесторларнинг кино санъатимизга бўлган қизиқишини оширади.

Кўришлар сони: 366

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.07.2020
Ёшлар парламентининг вазифалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда жаҳон парламентларида ёшларнинг ўрни қандай? Улар билан ишлашда қандай чоралар кўрилмоқда?...

03.07.2020
Ўзбекистон — Туркия: Парламентлараро ҳамкорлик янада кенгаяди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида...

02.07.2020
“Электрон шифохона” намунавий ахборот тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

2020 йил 2 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими