Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Давлат дастури ва суд-ҳуқуқ соҳаси ислоҳотларининг истиқболлари

Давлат дастури ва суд-ҳуқуқ соҳаси ислоҳотларининг истиқболлари

Президентимиз томонидан жорий йилнинг 2 март куни имзоланган «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармон жамиятнинг барча соҳалари қатори суд-ҳуқуқ тизимини ҳам ривожлантиришда муҳим ҳуқуқий асос ҳисобланади.

Фармон билан тасдиқланган Давлат дастурида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди. Бу борада амалга оширилиши кўзда тутилган вазифалар суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилганлиги билан ғоят аҳамиятлидир.

Маълумки, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминламасдан туриб, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш тўғрисида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас. Бунинг учун биринчи навбатда, бу борадаги ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш зарур.

Шу нуқтаи назардан, Давлат дастурида 2020 йил октябрь ойига қадар «Тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларда тизимлаштирилиши ва унификация қилиниши лозим бўлган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш бўйича «Йўл харитаси»да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳасини тайёрлаш ғоят муҳим аҳамият касб этади. Асосий мақсад – фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришдан иборат. Мазкур қонун лойиҳасида:

–судлар раисларининг судьялар фаолиятини баҳолаш, уларга нисбатан интизомий иш қўзғатишдаги иштирокини қайта кўриб чиқиш;

–судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарор устидан шикоят қилиш механизмини такомиллаштириш;

–судьяларнинг ваколатларини тўхтатиб туриш ҳамда тугатиш асослари ва тартибини халқаро стандартларга мослаштириш;

–судьяларнинг мақомини белгиловчи нормаларни такомиллаштириш ва истеъфодаги судьянинг ҳуқуқий мақомини белгилаш;

–судьяларни ротация қилишнинг аниқ ва шаффоф механизмини жорий этиш;

–судлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини тизимлаштириш;

–суд мустақиллигига дахл қилиш билан боғлиқ ҳар қандай ҳолат юзасидан судья томонидан бевосита ва тезкор хабар бериш имкониятини кўзда тутувчи тизимни яратиш, ушбу масалаларни қонуности ҳужжатлари билан тартибга солиш тартибини бекор қилиш назарда тутилиши белгиланган.

Қайд этиш лозимки, амалдаги «Судлар тўғрисида»ги қонун ана шу масалаларни тартибга солиш нуқтаи назаридан такомиллаштиришга муҳтож эди.

– Ҳозирги шиддатли давр талаби ва мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоясини таъминлаш, суднинг том маънода «Адолат қўрғони»га айланиши йўлидаги муҳим қадамлардан биридир, – дейди Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов. – Бугунги кунда халқимиз кутаётган адолатли қарорлар қабул қилишга ҳар томонлама қодир, иродаси мустаҳкам, юксак касб ва маънавий фазилатларга эга бўлган суд ходимлари таркибини шакллантириш энг муҳим вазифа бўлиб қолмоқда. Ушбу вазифаларнинг амалга оширилиши суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади.

Шу сабабли айни соҳада Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши судлардаги иш ҳажмини мақбуллаштиришга ва одил судлов соҳасидаги замонавий талаблар ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда мамлакатимиз суд тизимини такомиллаштиришга, жамиятимизда адолат, ҳақиқат ва қонун устуворлигини тўла таъминлашга эришишга хизмат қилади.


Кўришлар сони: 397

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.07.2020
Ёшлар парламентининг вазифалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда жаҳон парламентларида ёшларнинг ўрни қандай? Улар билан ишлашда қандай чоралар кўрилмоқда?...

03.07.2020
Ўзбекистон — Туркия: Парламентлараро ҳамкорлик янада кенгаяди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида...

02.07.2020
“Электрон шифохона” намунавий ахборот тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

2020 йил 2 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими