Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун янги таҳрирга муҳтож

“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун янги таҳрирга муҳтож

Халқимиз қувончини ҳам, ташвишини ҳам кўп ҳолларда оқсоқолу кайвонилар, маҳалла-кўй билан баҳам кўради. Шу боис, халқимизнинг ҳаёти, турмуш-тарзи жуда кўп жиҳатдан маҳалла билан чамбарчас боғлиқ. 

Шу маънода, бугунги шиддатли ислоҳотлар даврида халқимизнинг таянчи ҳисобланган маҳалла фуқаролар йиғинининг янада самарали ишлашини даврнинг ўзи тақозо этади. Бунинг учун эса, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунни янги таҳрирда қабул қилишга эҳтиёж тобора ошиб бормоқда. 

Айни пайтда парламент қуйи палатасига “Тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларда тизимлаштирилиши ва унификация қилиниши лозим бўлган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш бўйича “Йўл харитаси”га киритилган янги таҳрирдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан ишчи гуруҳи тузилиб, уни такомиллаштириш бўйича қизғин иш олиб борилмоқда. 

Жамиятда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш мақсадида ишлаб чиқилаётган мазкур қонун лойиҳаси маҳалланинг жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқаролар йиғинлари ишини ташкил этишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишни кўзда тутади. 

Шунингдек, ушбу ҳужжатдан кўзланган мақсад аввалги йилларда қабул қилинган амалдаги қонуннинг нормалари тўлиқ қамраб олинмаган фуқаролар йиғинлари фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш, унда тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун нормаларининг самарали механизмларини жорий этишга қаратилиб, қонунни қўллашда турли баҳсли ёки тушунарсиз ҳолатларнинг вужудга келишининг олди олишдан иборат. 

–Лойиҳада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учрайдиган тушунчаларга изоҳ берилиб, уларнинг асосий йўналишлари белгиланган. Бундан ташқари, улар фаолиятини тартибга солувчи нормалар тизимлаштирилиб, давлат органлари билан ҳамкорлик ўрнатишдаги ваколатлари аниқ белгиланмоқда.

Энг муҳими, мазкур қонун лойиҳасидан кутилаётган натижа маҳалланинг жамиятдаги мавқеи ва нуфузини янада оширишга, аҳолининг кундалик муаммоларини қонунчилик доирасида ҳал этишдаги иштирокини кенгайтиришга, фуқаролар йиғинлари раисларининг ижтимоий ҳимояси, улар фаолиятининг кафолатлари таъминланишига хизмат қилади. 


Кўришлар сони: 282

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Адолатли глобал тизимни яратиш йўлида муҳим ташаббуслар

Парламентлар анъанавий қонун ижодкорлиги, вакиллик ва назорат функцияларидан ташқари ташқи сиёсат ва...

25.09.2020
Шуҳрат Ғаниев номзоди Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

2020 йил 25 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда...

25.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Барқарор тараққиёт халқимиз фаровонлигига хизмат қилади

«Мен бу ўринда парламент фаолиятидан, унинг салоҳиятидан янада кенгроқ фойдаланиш масаласи қанчалик...

Тадбирлар тақвими