Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасини ривожлантиришда иқтисодий усуллардан фойдаланилади

Чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасини ривожлантиришда иқтисодий усуллардан фойдаланилади

Бугунги кунда дунё миқёсида чиқиндилар муаммоси энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бормоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, сўнги йилларда маиший ва саноат чиқиндилари йилдан-йилга кўпайиб боряпти. Айниқса, ХХI асрда маиший чиқиндилар ҳажмининг ўсиши экологик барқарорликка жуда катта салбий таъсир кўрсата бошлади.

Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилаш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Ишлаб чиқариш соҳаларини замонавий технологиялар билан жиҳозлаш ва қайта жиҳозлаш натижасида атмосферага чиқарилаётган зарарли моддаларнинг миқдори 2,1 мартага, оқава сувларнинг ташланиши 2 мартага камайди.

Шу билан бирга, бу борада ўтказилган таҳлил натижалари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат функцияларини амалга оширишда комплекс ёндашув ва стратегик режалаштиришнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек, қўйилган вазифаларни самарали бажариш учун табиатни муҳофаза қилиш органининг ваколатлари етарли эмаслигидан далолат беради.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишлари профилактикаси, уларни аниқлаш ва олдини олишнинг самарали механизмларини жорий этиш, республика аҳоли пунктларининг санитария ва экологик ҳолати учун давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва фуқароларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Қўшма қарори билан тасдиқланган «Тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларда тизимлаштирилиши ва унификация қилиниши лозим бўлган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш бўйича «Йўл харитаси»га киритилган янги таҳрирдаги “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонун лойиҳасида ўз аксини топган.

Мазкур ҳужжат чиқиндилар бўйича муаммоларни ҳал этишда амалга ошириладиган ишларнинг стратегик йўналиши ва мувофиқлаштиришнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Бу жараёнда асосий эътибор аввало, чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги давлат сиёсатини ва ҳаракатлар самарадорлигини оширишга ва уларни қисқартиришга, имкон даражасида улардан қайта фойдаланиш ҳамда иккиламчи қайта ишлашга қаратилган.

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ҳамда чиқиндиларга оид экологик сиёсат юритиш мақсадида амалдаги бир қанча нормаларнинг эскиргани сабабли янги таҳрирдаги «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Қонуннинг асосий вазифаси чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаётига ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш ҳамда чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтиришдан иборатдир. Шунингдек, қонун лойиҳасида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш борасида аниқ ваколатли давлат органини белгилаш кўзда тутилмоқда. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, соҳада фаолият кўрсатаётган юридик шахсларга шарт-шароит яратиб бериш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш, маиший рўзғор чиқиндиларини утилизация қилишни ташкил этган ҳолда атроф-муҳитга, инсонлар соғлиғи ва мулкига салбий таъсирини камайтириш билан боғлиқ меъёрлар белгиланаяпти. Чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасини ривожлантиришда иқтисодий усуллардан фойдаланишни йўлга қўйиш, хорижий инвестицияларга йўл очиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ҳисобига замонавий технологияларни жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқдир.

— Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини ҳимоялаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган ислоҳотлар янада изчил давом этиши, чиқиндилар бўйича муаммоларни ҳал этишда амалга ошириладиган ишларнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиши фракциямиз электорати манфаати нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эгадир, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Экологик партияси фракцияси раҳбари Б.Алихонов. – Ҳозирда мазкур қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Янги таҳрирдаги «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонун мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари такомиллаштиришга, чиқиндилар қайта ишланиши ривожига, энг муҳими, экологик маданиятнинг юксалишига хизмат қилади.


Кўришлар сони: 611

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Адолатли глобал тизимни яратиш йўлида муҳим ташаббуслар

Парламентлар анъанавий қонун ижодкорлиги, вакиллик ва назорат функцияларидан ташқари ташқи сиёсат ва...

25.09.2020
Шуҳрат Ғаниев номзоди Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

2020 йил 25 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда...

25.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Барқарор тараққиёт халқимиз фаровонлигига хизмат қилади

«Мен бу ўринда парламент фаолиятидан, унинг салоҳиятидан янада кенгроқ фойдаланиш масаласи қанчалик...

Тадбирлар тақвими