Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Томорқа хўжалиги соҳасидаги муносабатларни тартибга соладиган қонун лойиҳаси тайёрланмоқда

Томорқа хўжалиги соҳасидаги муносабатларни тартибга соладиган қонун  лойиҳаси тайёрланмоқда

Хабар берганимиздек, Қонунчилик палатаси Кенгаши йиғилишида Олий Мажлис палаталарининг “Тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларда тизимлаштирилиши ва унификация қилиниши лозим бўлган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш бўйича “йўл харитаси”ни бугунги кун талаблари асосида қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш назарда тутилган иккала палата Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳаси муҳокама қилинди.

Маълумки, амалиётдаги муаммоларни танқидий ўрганиш ва энг илғор хорижий тажрибалар асосида тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунлар тайёрлаш бугуннинг долзарб масаласи.

Мазкур Йўл харитасида аграр соҳада қонун ижодкорлиги фаолияти, қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, назорат-таҳлил фаолияти каби масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, бу борада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан қишлоқ хўжалигида Томорқа ҳўжалиги муносабатларининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар олиб бориляпти.

Айни пайтда ишлаб чиқилаётган “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасида соҳага оид нормаларни ягона қонун ҳужжатига бирлаштириш ва ҳужжатларни унификациялаш ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг ҳуқуқий асосларини яратиш назарда тутилмоқда.

– “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастурида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, аграр соҳадаги қонунчилик ижросининг сўзсиз бажарилиши бўйича назорат-таҳлил фаолиятини янада кучайтиришни биринчи галдаги вазифаси сифатида белгилаб олган, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Равшан Мамутов. – Қўмита ўз олдига қўйган вазифалар ижросини таъминлашга қатъий киришган. Албатта, давлат дастури янги тараққиёт босқичимизнинг узвий давоми бўлиб, ҳаётимиздаги ўзгариш ва янгиланишларга замин яратади. Унинг ижроси барчамизнинг зиммамизга катта масъулият юклайди.

 


Кўришлар сони: 603

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Адолатли глобал тизимни яратиш йўлида муҳим ташаббуслар

Парламентлар анъанавий қонун ижодкорлиги, вакиллик ва назорат функцияларидан ташқари ташқи сиёсат ва...

25.09.2020
Шуҳрат Ғаниев номзоди Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

2020 йил 25 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда...

25.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Барқарор тараққиёт халқимиз фаровонлигига хизмат қилади

«Мен бу ўринда парламент фаолиятидан, унинг салоҳиятидан янада кенгроқ фойдаланиш масаласи қанчалик...

Тадбирлар тақвими