Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни ишлаб чиқиш амалиёти тобора кенгаяди

Тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни ишлаб чиқиш амалиёти тобора кенгаяди

2020 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кун тартибидаги бошқа масалалар қатори 2020 йил учун белгиланган Давлат дастурининг 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларда тизимлаштирилиши ва унификация қилиниши лозим бўлган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш бўйича Кенгаш қарори лойиҳаси” кўриб чиқилди.

Йиғилишни Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов олиб борди. Спикернинг эътироф этишича, парламентда тўғридан-тўғри амалиётга қўлланадиган қонунларни тайёрлашга жиддий киришилган.

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 8 августдаги Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепцияси ҳамда 2019 йил учун мўлжалланган Давлат дастурининг 5-банди ижроси доирасида Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг 2019 йилнинг 26 мартдаги Қўшма қарорига асосан қонуности ҳужжатларни қисқартириб, уларнинг ўрнига тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунларни қабул қилиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган эди.

Ушбу ҳужжатда ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштирган холда аксарият қонуности ҳужжатларини яхлит қонун шаклига келтиришга қаратилган жами 61 та қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган. “Йўл харитаси”да 2019 йилда 25 та, 2020 йилда 19 та ва 2021 йилда 17 та қонун лойиҳаларини парламентга киритиш назарда тутилган.

Айни пайтда, “Йўл харитаси”да белгиланган яхлит қонунларни қабул қилиш асосида 100 га яқин қонун ва 300 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари тизимлаштирилиши кўзда тутилган. Бу эса, аксарият норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни юқори юридик мақомга эга бўлган яхлит қонунда белгилаш имконини беради.

Таъкидлаб ўтилганидек, ўтган давр мобайнида “Йўл харитаси”да ишлаб чиқилиши белгиланган қонун лойиҳаларидан 4 таси қабул қилинди.

Шунингдек, “Йўл харитаси”да белгиланган 9 та қонун лойиҳаси бугунги кунда парламентнинг қуйи ва юқори палаталарида кўриб чиқилмоқда.

Бироқ мамлакатимизда тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунларни қабул қилиш бўйича самарали ишлар олиб борилаётганига қарамай қонуности ҳужжатларининг салмоғи камаймаяпти.

Бу борадаги ишларни тизимли равишда амалга ошириш ҳамда улар самарадорлигини ошириш мақсадида жорий йил учун мўлжалланган Давлат дастурида Тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларда тизимлаштирилиши ва унификация қилиниши лозим бўлган қонун ҳужжатларини бугунги кун талаблари асосида қайта кўриб чиқиш вазифаси белгиланди.

Шу мақсадда, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан биргаликда Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг 2019 йил 26 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг норма ижодкорлиги ва парламент назорати йўналишидаги фаолиятини кучайтириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қўшма қарорининг 1-иловасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги парламент палаталарининг қўшма Қарори лойиҳаси тайёрланди.

Лойиҳада 12 та қонун лойиҳасини жорий йилда ишлаб чиқиш ва парламентга киритиш кўзда тутилмоқда. Улардан 5 тасини янги таҳрирда ишлаб чиқиш белгиланмоқда.

Хусусан, янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжаликлари тўғрисида”ги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги, “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонунлар лойиҳалари шулар жумласидандир.

Шунингдек, Лойиҳада шу вақтга қадар ижтимоий муносабатларни тарқоқ ҳолда тартибга солиб келинган ҳуқуқ нормаларини тизимлаштиришга қаратилган янги 7 та қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва парламентга киритиш кўзда тутилмоқда. “Давлат қарзи тўғрисида”ги, “Расмий статистика тўғрисида”ги, “Сув таъминоти ва оқава хизматлар тўғрисида”ги, “Кинематография тўғрисида”ги, “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги қонун лойиҳалари шулар жумласидандир.

Бу ўз навбатида Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясида белгиланган вазифаларни ҳаётга изчил татбиқ этиш, қонуности ҳужжатларининг салмоғини камайтириш ва тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунларни амалиётга жорий этишга ҳамда энг муҳим ижтимоий муносабатларни фақат қонун билан тартибга солиш принципини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

 

 


Кўришлар сони: 682

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Адолатли глобал тизимни яратиш йўлида муҳим ташаббуслар

Парламентлар анъанавий қонун ижодкорлиги, вакиллик ва назорат функцияларидан ташқари ташқи сиёсат ва...

25.09.2020
Шуҳрат Ғаниев номзоди Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

2020 йил 25 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда...

25.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Барқарор тараққиёт халқимиз фаровонлигига хизмат қилади

«Мен бу ўринда парламент фаолиятидан, унинг салоҳиятидан янада кенгроқ фойдаланиш масаласи қанчалик...

Тадбирлар тақвими