Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Моҳд Рашид бин Хаснон: «Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги муҳим ҳамкор»

  Моҳд Рашид бин Хаснон: «Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги муҳим ҳамкор»
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Парламентаризмни ривожлантириш: Ўзбекистон ва Малайзия тажрибаси» мавзусида парламент форуми бўлиб ўтди. Унда икки давлатнинг қонун чиқарувчи органлари аъзолари, хусусан, қайта ташкил этилган парламентлар дўстлик гуруҳи вакиллари, мамлакатларимизнинг Тошкент ва Куала-Лумпурдаги элчилари иштирок этди.

Унда томонлар парламентлараро ҳамкорлик, шунингдек, савдо, инвестициялар, инновацион технологиялар ва туризм соҳасидаги ўзаро алоқалар муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Малайзияда парламентаризмни равнақ топтириш тажрибаси бўйича фикр алмашилди.

Тадбирда сўзга чиққан Малайзия парламенти Вакиллар палатаси Спикери ўринбосари Моҳд Рашид бин Хаснон Ўзбекистон минтақада ўзининг сиёсий нуфузи ҳамда иқтисодий имкониятларига эга эканлигини таъкидлаб ўтди. Бинобарин, Малайзия республикамизга Марказий Осиёдаги муҳим ҳамкор сифатида қарайди.

Моҳд Рашид бин Хасноннинг айтишича, Куала-Лумпурда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни диққат билан кузатиб боришяпти.

— Мамлакатларимизни нафақат дўстлик ришталари, балки маданий ва диний муштараклик, анъаналар ва маънавий қадриятлар яқинлиги бирлаштириб туради, — деди у. — Дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 28 йили давомида икки томонлама ҳамкорликда катта натижаларга эришилди, сиёсий мулоқот ривожланиб боряпти, томонлар халқаро ташкилотлар доирасида бир-бирларини қўллаб-қувватлаб келишмоқда, ўзаро фойдали савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар йўлга қўйилиб, мустаҳкамланиб бораётир. Бундан ташқари, Куала-Лумпур Тошкент билан халқ дипломатиясини кенгайтиришдан манфаатдор. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида тузилган «Ўзбекистон — Малайзия» дўстлик гуруҳи давлатларимиз ўртасидаги кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Туризмни тараққий топтириш бу борада муҳим йўналишдир. Ўзбек халқининг бой тарихий-маданий мероси, қолаверса, юртингиздаги дунёга машҳур ва муқаддас ислом қадамжолари малайзияликлар учун жозибали йўналишларга айланиши шубҳасиз. Ўзбекистон орқали Умра зиёратини амалга ошириш бунга ёрқин мисолдир. Пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашгач, икки давлат ўртасидаги авиақатновлар тикланади. Ва шунда юқорида санаб ўтилган вазифаларни амалга ошириш имкониятлари янада кенгаяди.

Кўришлар сони: 437

Депутатлар минбари

Новостная лента

25.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Адолатли глобал тизимни яратиш йўлида муҳим ташаббуслар

Парламентлар анъанавий қонун ижодкорлиги, вакиллик ва назорат функцияларидан ташқари ташқи сиёсат ва...

25.09.2020
Шуҳрат Ғаниев номзоди Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

2020 йил 25 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда...

25.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Барқарор тараққиёт халқимиз фаровонлигига хизмат қилади

«Мен бу ўринда парламент фаолиятидан, унинг салоҳиятидан янада кенгроқ фойдаланиш масаласи қанчалик...

Тадбирлар тақвими