Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Мурожаатда кўтарилган муаммо ечим топадими?

Мурожаатда кўтарилган муаммо ечим топадими?

Халқ манфаатини ўйлаш, унинг дарди билан яшаш мамлакат тараққиётини таъминлашнинг муҳим воситаси. Ҳар бир мурожаат чуқур ўрганилиб, ҳал этилиши зарур. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳам фуқаролар мурожаатларига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Республика ОИТСга қарши кураш марказининг бир гуруҳ лаборатория ходимлари номидан мурожаат келиб тушди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Чилонзор туман бўлими томонидан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 38-моддасидаги пенсия тайинлашда иш стажини қўшиб ҳисоблаш бўйича назарда тутилган имтиёз Республика ОИТСга қарши кураш марказининг лабораторияси ходимларига нисбатан татбиқ этилмаётганлиги баён этилган.

Ушбу мурожаат Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси ва юридик бошқармаси билан биргаликда ўрганилганда маълум бўлдики, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 38-моддасининг “г” бандига асосан иммунодефицит вируси билан касалланган шахслар даволанадиган юқумли касалликлар муассасаларида ишлаш мазкур муассасадаги ишланган даврлар учун иш стажи имтиёзли тарзда икки ҳисса қўшиб ҳисобланиши белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси ушбу ҳолатни аниқлаштириш ва масалага ижобий ечим топиш мақсадида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига хат чиқарди. Қўмита мазкур масалани қатъий назоратига олди. Унинг натижалари хусусида маълумот берамиз.


Кўришлар сони: 463

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Адолатли глобал тизимни яратиш йўлида муҳим ташаббуслар

Парламентлар анъанавий қонун ижодкорлиги, вакиллик ва назорат функцияларидан ташқари ташқи сиёсат ва...

25.09.2020
Шуҳрат Ғаниев номзоди Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

2020 йил 25 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда...

25.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Барқарор тараққиёт халқимиз фаровонлигига хизмат қилади

«Мен бу ўринда парламент фаолиятидан, унинг салоҳиятидан янада кенгроқ фойдаланиш масаласи қанчалик...

Тадбирлар тақвими