Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан ҳамкорлик гуруҳларини шакллантириш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Ўзбекистон-Франция” ҳамкорлик гуруҳининг ва Франция Республикаси Миллий ассамблеясининг “Франция-Марказий Осиё парламентлараро дўстлик гуруҳи”нинг биринчи қўшма мажлиси видеоконференция шаклида онлайн тарзда бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон томонидан дўстлик гуруҳи раҳбари, Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ва Франция томонидан гуруҳ раҳбарининг ўринбосари Пьер Кабаре сўз олишиб, ушбу дўстлик гуруҳлари ташкил этилиши билан бир-бирларини қутладилар ҳамда гуруҳнинг ишларига муваффақиятлар тиладилар.

Шунингдек, бундай парламентлараро дўстлик гуруҳларининг тузилиши мамлакатларимизнинг икки томонлама кенг миқёсдаги самарали ҳамкорлигининг ривожланишига туртки беришига ишонч билдирдилар.

Томонлар ҳукуматларининг коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳамда бу ишларда парламентларнинг тутган ўрни тўғрисида учрашув қатнашчиларини хабардор қилдилар.

Шунингдек, икки давлат парламентлараро ҳамкорлигининг бугунги аҳволи ва истиқболлари хусусида ўзаро фикр алмашилди.

Эътиборли томони тадбирда қатнашган Франция Миллий ассамблеяси дўстлик гуруҳининг икки аъзоси - Пьер Кабаре ва Кароль Бюро-Боннар 2019 йилда Ўзбекистонда бўлишган. Бири йил охирида Олий Мажлисга бўлиб ўтган сайловларда қатнашган, иккинчиси апрель ойида Франция Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси таркибида келган эди.


Кўришлар сони: 160

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.07.2020
Хусусий бандлик агентликларига ишониш мумкинми? Соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Бандлик. Аслида дунёнинг аксарият мамлакатлари учун ўта долзарб, айниқса, бугунги коронавирус панде...

06.07.2020
Аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказади

Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, ҳалоллик, профессионал малакалилик ва махфийлик принципл...

04.07.2020
Ёшлар парламентининг вазифалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда жаҳон парламентларида ёшларнинг ўрни қандай? Улар билан ишлашда қандай чоралар кўрилмоқда?...

Тадбирлар тақвими