Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон парламентининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолияти ҳақида

Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон парламентининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолияти ҳақида

Парламентлараро иттифоқнинг расмий сайтида 2020 йил 18 май куни мазкур халқаро ташкилот томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқларини амалга ошириш соҳасидаги ишлари таҳлил этилгани ва юқори баҳоланганига доир ахборот эълон қилинди.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, Парламентлараро иттифоқ энг кекса халқаро парламент ташкилоти бўлиб, бундан 130 йил олдин, яъни 1889 йилда ташкил топган. Бугунги кунда нуфузли ташкилот дунёнинг 179 та мамлакати парламентлари ва 13 та парламентлараро ташкилотни бирлаштирган. Парламентлараро иттифоқнинг мақсади парламентаризмнинг ривожланиши, инсон ҳуқуқлари ва аёл парламентарийлар ҳуқуқларига риоя қилиниши, шу­нингдек, миллатлараро тинчлик ўрнатиш ҳамда халқаро хавфсизликни сақлаш ишларига кўмаклашишдан иборат.

Ташкилот қароргоҳи Женева шаҳрида жойлашган бўлиб, БМТ билан яқин ҳамкорлик қилади ва мазкур халқаро ташкилотнинг мақсад-вазифа­ларини қўллаб-қувватлайди. Ташкилот вакиллари БМТ органлари, жумладан, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича органлари ва шартномавий қўмита­ларининг йирик тадбирларида иштирок этади.

Ўзбекистон Парламентлараро иттифоққа аъзолигини ушбу ташкилотнинг 2017 йилги 137-Ассамблеясида тиклаган. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон парламент аъзоси мазкур ташкилотнинг вице-президенти лавозимига сайланган.

Парламентлараро иттифоқ расмий сайтида таъкидланганидек, “Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон парламентининг халқаро стандарт­ларни миллий даражада татбиқ этишга қаратилган янги чора-тадбирларини қутлайди”.

“Парламентлараро иттифоқ тавсияларига мувофиқ, Ўзбекистон парламенти аъзолари томонидан яқинда бир қатор халқаро ва миллий ташкилотлар вакиллари иштирокида видеоконференция ўтказилди. Унда БМТ Бош Ассамблеяси 1966 йили қабул қилган ва 1976 йили кучга кирган кўп томонлама шартнома — Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг бажарилиши билан боғлиқ жараёнлар муҳокама қилинди. Иштирокчилар фуқаролик жамияти ва қонун устуворлиги маданиятининг ривожланиши, пенитенциар тизимдаги ислоҳотлар, суд ҳокимиятининг мустақиллиги, болалар меҳнатига барҳам берилиши, гендер тенгликнинг таъминланиши ҳамда коррупцияга қарши курашиш каби мавзулар юзасидан фикрлашдилар”, дейилади ахборотда.

Шунингдек, Ўзбекистон парламенти инсон ҳуқуқларини таъминлаш масаласини тобора фаоллик билан илгари сураётгани алоҳида қайд этилган. Хусусан, 2018 йилда инсон ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши ва БМТ тавсияларининг бажарилиши устидан парламент назоратини ўрнатиш механизми ишлаб чиқилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси БМТ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари билан ҳамкорлик бўйича Ҳаракатлар режасини қабул қилди ва ўз тарихида илк бор инсон ҳуқуқлари бўйича дастлабки парламент маърузасини чоп этди.

“Ўзбекистон парламенти, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан яқин ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Бу ҳамкорлик мамлакатда инсон ҳуқуқлари таъминланиши соҳасида энг кўп тилга олинадиган иккита муаммо бўйича амалий ечим топиш, яъни қийноқларнинг олдини олиш механизмини яратиш ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш чораларини ишлаб чиқишда муҳим роль ўйнади”, дея Олий Мажлис фаолияти атрофлича таҳлил этилади.

Жорий йилнинг 20 май кунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг 2018 йил 4 майдаги Қўшма қарори билан тасдиқланган дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, соҳадаги таклиф ва тавсияларни амалга ошириш бўйича “Йўл ха­ритаси” ижроси юзасидан парламент эшитуви ўтказилди. Ушбу видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган парламент эшитувида бошқа халқаро ташкилотлар каби Парламентлараро иттифоқ вакили ҳам иштирок этди.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбурият­ларга риоя қилинишининг ҳолати тўғрисидаги Ахбороти ҳам биринчи маротаба эшитилди.

Мақолада яқинда бўлиб ўтган видеоконференция Ўзбекистонда фуқаролик тўғрисидаги янги қонун қабул қилиниши асносида ташкил этилганлиги билан аҳамиятли эканига ҳам эътибор қаратилган. Янги қонун кучга киргач, мамлакатда яшайдиган қарийб 49 минг нафар кишининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлиши учун имконият туғилади.

Ушбу таҳлилий ахборотда алоҳида таъкидланганидек, "фуқаросизлик" муаммоси кейинги ўн йилликлар давомида Парламентлараро иттифоқ фаолиятининг устувор соҳаси бўлиб келган. 2018 йилда Парламентлараро иттифоқ БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари билан ҳамкорликда сиёсатчилар ва қонун чиқарувчилар учун "Фуқаросизлик ҳолатларини камайтириш ва унга барҳам бериш борасида фуқароликка доир қонунчилик соҳасидаги илғор тажриба" номли раҳбарий қўлланмани нашр эттирди. Бу ҳужжат фуқаросизлик билан боғлиқ янги ҳолатларнинг самарали олдини олиш ва уни камайтириш учун кўмаклашишга қаратилган.

Ўз навбатида, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ томонидан Парламентлараро иттифоқ томонидан нашр қилинган “Инсон ҳуқуқлари: Парламент аъзолари учун қўлланмаси” ҳамда “Парламентлар ва Барқарор ривожланиш мақсадлари” тўпламининг ўзбек тилидаги нашрлари Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларига тақдим қилинди.

Мақола давомида қайд этилганидек, “Парламентлараро иттифоқ дунёдаги барча парламентлар билан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида яқин ҳамкорликда иш олиб боради. Парламентлараро иттифоқ бошқа мамлакатларга уларнинг парламентлари томонидан инсон ҳуқуқ­лари тўғрисидаги конвенциялар қабул қилиниши ва айни соҳадаги миллий қонунларга самарали имплементация қилиниши борасида кўмаклашади. Иттифоқ, шунингдек, инсон ҳуқуқларини, айниқса, аёллар, болалар, кам сонли миллатлар ва ерли халқлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида парламент аъзоларининг кўникмаларини ошириш мақсадида уларга ахборот тақдим этади, билим беради ҳамда тренинглар ўтказади”.

Парламентлараро иттифоқи ахбороти билан Интернетнинг қуйидаги манзилида танишиш мумкин: https://www.ipu.org/news/ news-in-brief/2020-05/ipu-welcomes-human-rights-efforts-uzbek-parliament.



Кўришлар сони: 204

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.07.2020
Хусусий бандлик агентликларига ишониш мумкинми? Соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Бандлик. Аслида дунёнинг аксарият мамлакатлари учун ўта долзарб, айниқса, бугунги коронавирус панде...

06.07.2020
Аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказади

Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, ҳалоллик, профессионал малакалилик ва махфийлик принципл...

04.07.2020
Ёшлар парламентининг вазифалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда жаҳон парламентларида ёшларнинг ўрни қандай? Улар билан ишлашда қандай чоралар кўрилмоқда?...

Тадбирлар тақвими