Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ўзбекистонда Барқарор Ривожланишни амалга оширилишининг биринчи жамоатчилик мониторинги бўйича Ихтиёрий миллий ҳисобот лойиҳаси муҳокама қилинди

Ўзбекистонда Барқарор Ривожланишни амалга оширилишининг биринчи жамоатчилик мониторинги бўйича Ихтиёрий миллий ҳисобот лойиҳаси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 19 май куни Ўзбекистонда Барқарор Ривожланишни амалга оширилишининг биринчи мониторинги бўйича Ихтиёрий миллий ҳисобот лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган онлайн конференция ташкил этилди. Унда 150 нафардан зиёд тегишли вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари, ННТ ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамкорлигида видеоконференцалоқа тизими орқали ўтказилди.

Инсон ҳуқуқлари, гендер муаммолари, зўравонлик, камситиш, оммавий ахборот воситалари, сўз эркинлигини ҳимоя қилиш йўналишида Ўзбекистонда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар онлайн конференциянинг асосий мавзусига айланди. Иштирокчилар томонидан мазкур йўналишларда бугунги кунга қадар юртимизда амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар ҳақида фикр ва таклифлар билдирилди.

Онлайн конференция аввалида БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Хелена Фрейзер, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари – Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг директори Акмал Саидов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Акмал Бурхановлар кириш сўзи билан иштирок этишди.

— Ҳозирги кунда Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳам БМТ учун ҳам Ўзбекистон ҳукумати учун энг устувор вазифалардан бири ҳисобаланади, —дейди Акмал Саидов. — Президентимиз Барқарор ривожланиш мақсадлари ижросини таъминлашда парламентнинг ролини оширишни алоҳида таъкидлаган эдилар. Бир ҳафта аввал Ихтиёрий миллий ҳисобот парламент эшитуви тарзида кўриб чиқилди, яъни парламент назорати тартибида парламент мониторинги амалга оширлди. Мазкур тадбир эса фуқаролик жамияти институтларининг ташаббуси бўлиб, улар ўзига хос жамоатчилик эшитувини яъни, жамоачилик мониторинггини ўтказмоқда. БМТ мана шундай йирик ҳужжатларни албатта жамоатчиликнинг фикрини билиб, фуқаролик жамияти институтларининг фикридан келиб чиқиб, кейин қабул қилишни тавсия этади. Мазкур тадбирнинг ўзига хос жиҳати шундаки, Барқарор ривожланиш максадларининг Ихтиёрий миллий ҳисоботни тайёрлаган давлат органларининг вакиллари фуқаролик жамияти институти вакиллари билан биргаликда муҳокама қилмоқда. Ҳукумат томонидан тайёрланган ушбу 180 бетдан иборат якуний ҳужжат БМТга фуқаролик жамияти институтлари фикрларини олган ҳолда жўнатилади. Бу ҳисобот нимадан иборат? Бу Барқарор ривожланиш мақсадларини Ўзбекитонда 5 йил давомидаги ижросига бағишланган. Таъкидлаш лозим, Барқарор ривожланиш мақсадларига фуқаролик жамияти институтларининг иштирокисиз, таклиф ва танқидларисиз эришиш мумкин эмас.

         Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни кисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти томонидан тайёрланган Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича Ихтиёрий миллий ҳисобот лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.

         Шунингдек, видеоконференцияда гендер тенглигини ривожлантириш масалаларига тўхталиб ўтилди. Таъкидланганидек, Ўзбекистон бугунги кунда гендер тенглигини ривожлантириш бўйича халқаро келишувлар доирасида қатор мажбуриятларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, 2019 йилда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги каби иккита муҳим қонунлар қабул қилинди.

Бундан ташқари, Олий Мажлис Сенатида Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича қўмита ташкил этилди. Олий Мажлис Сенати раиси раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия тузилди.

         2015 йил билан солиштирганда раҳбар лавозимидаги аёллар улуши 27,7 фоиздан 33 фоизга (2019 йил) ошди. Ушбу йўналишда ижобий ўзгаришлар кузатилаётганига қарамай, ҳали амалга оширилиши лозим бўлган қатор вазифалар тақдим этилган Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича қўшимча миллий ҳисобот лойиҳасида қайд этилди.

         Видеоконференция якунида барча спикерлар, шу жумладан фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, мутасадди вазирлик ва идоралар мутахассислари томонидан билдирилган фикр ва таклифлар миллий ҳисобот лойиҳасида ўз аксини топиши билдирилди.

Видеоконференция уч кун давом этади.


Кўришлар сони: 130

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими