Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ўзбекистон — Малайзия: парламентлар ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон — Малайзия: парламентлар ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ва Малайзия парламенти вакиллик палатаси Спикери ўринбосари Моҳд Рашид бин Ҳасан ўртасида онлайн форматда музокаралар бўлиб ўтди. Суҳбат Малайзия томони ташаббуси билан ташкил этилди.

Акмал Саидов таъкидлаб ўтганидек, Ўзбекистон Жануби-Шарқий Осиёдаги асосий ва узоқ муддатли ҳамкорлардан бири ҳисобланган Малайзия билан ҳар томонлама фаол ҳамда самарали мулоқотни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Томонлар ўзаро ҳамкорлик, халқаро ташкилотлар доирасида қўллаб-қувватлаш, фойдали савдо-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маданий-гуманитар алоқаларни йўлга қўйиш натижалари ҳақида фикр алмашдилар. Ўзаро манфаатларга асосланган кенг кўламли масалалар бўйича парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдиришди.

Бу борадаги муносабатларни янада чуқурлаштириш катта аҳамият касб этиши таъкидланди. Зеро, бу барча йўналишлардаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш учун халқаро шартномаларни қисқа муддатларда ратификация қилишда муҳим роль ўйнайди.

Суҳбатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва маҳаллий Кенгашларга сайловларда иштирок этиш учун 2019 йилда Спикер ўринбосари раҳбарлигидаги Малайзия парламенти делегацияси мамлакатимизга ташриф буюргани алоҳида қайд этиб ўтилди.

Онлайн-музокаралар чоғида Ўзбекистон томони Малайзия парламентидаги “Малайзия — Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи фаолиятини эътироф этди. Қонунчилик палатасида ҳам шу каби гуруҳ ишини йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилаётгани айтиб ўтилди. Мазкур парламент механизми мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Томонлар “инсон ўлчови”, шу жумладан, фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш соҳасидаги конструктив ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.

Мулоқот давомида дунёда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ муаммо ҳам кўриб чиқилди. Томонлар Ўзбекистон ва Малайзияда ушбу глобал таҳдидга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот бердилар. Парламентларнинг касалликка қарши курашиш ва пандемиянинг салбий оқибатларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларининг бу борада тутган ўрнига тўхталиб ўтилди.

Тарафлар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларга пандемиянинг салбий таъсир этишига йўл қўймаслик мақсадида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш зарур эканлигига урғу беришди. Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсат кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича фикр алмашилди.

Парламент вакиллари кенг кўламли ҳамкорликни фаол ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси ва Малайзия ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга ўзаро содиқ эканликларини тасдиқлашди.


Кўришлар сони: 293

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими