Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Янги парламент комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди

Янги парламент комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди

2020 йилнинг 13 май куни Ўзбекистон  Республикасини  барқарор  ривожлантириш  соҳасидаги  Миллий  мақсадлар  ва  вазифаларнинг  2030  йилгача бўлган  даврда  амалга  оширилишини назорат  қилиш  бўйича Парламент  комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Парламент комиссияси аъзолари – Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси қўмиталарининг раислари, БМТ тузилмаларининг Ўзбекистондаги доимий вакиллари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этдилар.

Муҳокаманинг асосий мавзуси Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни бажариш бўйича Ихтиёрий миллий ҳисобот  лойиҳаси бўлди.

Мажлисда таъкидланганидек, Ўзбекистон барқарор ривожланиш бўйича халқаро кун тартибига қўшилиб, 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадларини миллий даражада амалга ошириш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олган. Бу йўналишда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар айниқса, сўнгги уч йил мобайнида жадал тус олди.

Ўзбекистон 2020 йилда ўтказиладиган Барқарор ривожланиш бўйича юқори даражадаги сиёсий форумда  Ихтиёрий миллий ҳисоботни тақдим этишни режалаштираётган 49 та мамлакат рўйхатига киритилган. Таъкидланганидек, 2030 йилгача бўлган давр учун Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш бўйича Миллий мақсад ва вазифаларининг  қабул қилиниши  янги глобал шерикликнинг негизини шакллантирди.  Ундан кўзланган мақсад – барқарор ривожланишнинг миллий стандартларини ишлаб чиқиш ва уларнинг иқтисодий, ижтимоий ҳамда экологик жиҳатларини уйғунлаштириш асосида фаровонликни оширишдан иборат.

Жаҳоннинг ривожланаётган ҳудуди ҳисобланган Ўзбекистон кейинги уч йил мобайнида иқтисодиётни эркинлаштириш ва кенг кўламли ислоҳотларини амалга ошириш йўналишида катта муваффақиятларга эришди. Шу жиҳатдан Ўзбекистон  Республикасини  барқарор  ривожлантириш  соҳасидаги  Миллий  мақсадлар  ва  вазифаларнинг  2030  йилгача бўлган  даврда  амалга  оширилишини назорат  қилиш  бўйича Парламент  комиссиясининг тузилиши қўйилган мақсадларга эришиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.


Тадбирда Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Ўзбекистон парламенти БМТ томонидан инсонпарварлик руҳида қабул қилинган барча ташаббусларини ҳар доим қўллаб-қувватлаб келганини таъкидлаб, бу борада, Ўзбекистон Республикаси 2015 йилда 2030 йилга қадар Барқарор ривожланиш Миллий мақсадлар бажарилишини ўз зиммасига олганлигини яққол мисол сифатида кўрсатиб ўтди. Аслида Барқарор ривожланиш мақсадлари концепцияси иқтисодиёт, ижтимоий ва экологик нуқталарни бирлаштириш асосида пайдо бўлиб, мамлакатларга уларнинг режаларини глобал мажбуриятлари билан мутаносиб равишда қабул қилишга ундайди.

Парламент комиссияси ишига кенг жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари жалб этилади. Бу ўз навбатида максимал даражадаги очиқлик ва ошкораликни таъминлашга хизмат қилади. Парламент Комиссияси томонидан олиб борилаётган ўрганишлар натижаларидан келиб чиқиб, қонунчиликни янада такомилаштириш, долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.

Мажлис кун тартибидаги биринчи масала – Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича Ихтиёрий миллий ҳисобот лойиҳаси муҳокамаси чоғида таъкидландики, ушбу ҳужжат аввало Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасида давлатнинг сиёсий иродасини акс эттиради. Иштирокчилар эътиборига БМТга тақдим этилиши лозим бўлган Миллий Ихтиёрий ҳисоботнинг асосий тезислари ҳавола этилди.  Ўзбекистон ушбу ҳужжатни жаҳон ҳамжамияти эътиборига ҳавола этишга тайёр бўлган 49 та мамлакатдан биридир.

Таъкидланганидек, Ихтиёрий миллий ҳисобот лойиҳаси Ўзбекистонда БРМга эришиш соҳасидаги ютуқларини акс эттиради, шунингдек Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш глобал мақсадларига эришишга содиқлигини акс эттиради. Ҳужжатда узоқ муддатга мўлжалланган ва республикамизни ривожлантиришга қаратилган стратегик  давлат, тармоқ ва минтақавий дастур ва стратегияларни амалга ошириш таҳлили келтирилган. Бунда БРМ индикаторлари бўйича статистик маълумотлардан фойдаланилган.

Мажлис чоғида  республикамизнинг барча Барқарор ривожланиш миллий мақсадлари бўйича эришилган ютуқлардан келиб чиқиб, мазкур ҳужжатни такомилига етказиш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди. Ихтиёрий миллий ҳисобот лойиҳаси билдирилган фикр-мулоҳаларни ҳисобга олган ҳолда маъқулланди.

 Мажлисда муҳокама қилинган яна бир масала коронавирус пандемияси даврида БМТ тузилмалари билан ҳамкорлик бўлди. Таъкидланганидек, мамлакатимизда карантин бўйича қатъий чоралар кўрилган пайтда халқимизнинг ижтимоий бирдамлик ва ҳамжиҳатлик каби энг яхши фазилатлари намоён бўлди. Бу эса кўп жиҳатдан вазият қисқа муддатда назоратга олинишига хизмат қилди.

 Мажлисда иштирок этган БМТ тузилмалари вакиллари пандемия даврида ҳамкорликни жадаллаштиришнинг асосий жиҳатлари борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Бу борадаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари бўйича фикр алмашилди.


Мажлисда Парламент комиссиясининг режаси тасдиқланди. Унга кўра 2020 йил давомида  17 та Барқарор ривожланиш мақсадларинидан 8 тасининг амалга оширилишини ўрганиш назарда тутилган.

Шунингдек тадбирда Парламент комиссияси фаолиятига доир бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Кўришлар сони: 402

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими