Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Фарида Бўтаеванинг “Фикрлар чорлови” амалий ишларга кўмак бермоқда

Фарида Бўтаеванинг “Фикрлар чорлови” амалий ишларга кўмак бермоқда

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик  партияси фракцияси аъзоси  Фарида Бўтаева,  партиянинг Марказий,  ҳудудий ташкилотлари  билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятининг Сардоба, Сайхунобод ҳамда Мирзачўл туманларида талофатдан жабр кўрган  аҳоли эвакуция қилинган ҳудудларга ташриф буюриб, жами 70 миллион сўмлик хайрия ёрдамини кўрсатди.  Энг зарур эҳтиёж моллари ортилган “Саховат карвони” дастлаб  Сардоба туманида жойлашган 6 умумтаълим мактабига йўл олди. Ишчи гуруҳ вақтинчалик эвакуация қилинган 350 нафардан ортиқ юртдошларимиз қўним топган жойдаги шароит билан яқиндан танишиб,    44 миллион сўмлик хайрия ёрдамини талофатдан жабр кўрган фуқароларга етказди, улардан кўнгил сўради. Маҳаллий аҳоли томонидан давлатимиз раҳбарининг шахсан ўзлари ўша машъум кунда Сирдарёга, воқеа жойига ташриф буюргани, оғир лаҳзаларда халққа таскин бергани ва ҳеч ким эътибордан четда қолмаганлиги бот-бот таъкидланди. Бу йил инсоният учун оғир келди, халқнинг жипслигини худди имтиҳон қилгандек, шу боис бирлашиш, бошга тушган ташвиш билан биргаликда курашиш лозимлиги суҳбат чоғида жабр чеккан аҳолига билдирилди. Бугун бутун мамлакатимиз эътибори Сардоба туманидаги табиий офат асоратларини бартараф этишга, сув тошқинидан азият чеккан юртдошларимизга моддий ёрдам кўрсатишга, маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилганини ҳис қилиб турган сардобаликлар халқимизга  миннатдорлик билдирдилар. Дилдан суҳбат китобхонликка, аста секин шеърхонликка кўчди.  Ижод – кўнгилларга таскин ва малҳам. Даврадагилар шоира, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фарида Афрўз билан мушоирага киришдилар:

 

                  Сен йиғлагин, йиғлама,

                  Вақтнинг сенга вақти йўқ,

                 Тошга тегар пешонанг,

                 Тошнинг эса кўнгли тўқ.

                 Бу кунлар ҳам ўтади,

                 у кунлар ҳам ўтди-ку.

 

Қалбадаги оғриқ шу пайт оз бўлса-да чекингандек бўлди. Ижодий суҳбатлар тумандаги 3 сонли мактабгача таълим ташкилотида вақтинчалик эвакуация қилинган юртдошларимиз билан давом эттирилди. Фарида Афрўз  ўзининг дастхати туширилган китобларини сардобаликларга тақдим этди. Унда шундай тасбеҳлар (шеърий жанр) ёзилган эди:

 

                      Ҳаёт!

                     Сени яхши кўраман –

                     Ҳаётлигим учун.

 

Китобларни талашиб олаётган кишиларни кузатиб, халқимизнинг бошига оғир ташвиш тушганига қарамасдан шу пайтда ҳам маърифатга қанчалик ташна эканига гувоҳ бўлдик. Шу кунинг ўзида  “Саховат карвони”нинг навбатдаги кўмаги Сирдарё вилоятининг  Мирзачўл тумани Гагарин шаҳарчасида вақтинча эвакуация қилинган юртдошларимизга етиб борди. Ҳамда 25 000 000 сўмлик кўрпа-тўшак, иссиқ кийим, озиқ-овқат маҳсулотлари ўз эгаларига топширилди. “Саховат карвони” қош қорайишига қарамасдан Сайхунобод томон юзланди. Мақсад эса  шоира ташаббуси билан очилган “Фикрлар чорлови” гуруҳининг фаол аъзоси 6 нафар сардобалик оилага бошпана берган ЎзМТДПдан сайланган депутат Гавҳар Ҳусановадан хабар олиш эди. Савоб ишларга бош бўлганларга яхшиликлар тилаб, йиғилган маблағлар  ўз эгаларига топширилгач “карвон” Тошкент томон йўл олди. Хайрия тадбирлари ҳозир ҳам қизғин давом эттирилмоқда. Боиси депутат Фарида Афрўз ташаббуси билан пандемия шароитида халқимизни қўллаб-қувватлаш, замоннинг ўткир муаммоларини сайловчи билан кенг муҳокама қилиш, қалбимиз, руҳиятимиз, эътиқодимиз, инсон фикридаги ўзгаришларни баён этиш, “Инсонни ўзгартириш орқали жамиятни ўзгартириш” ғоясини амалиётга татбиқ этиш мақсадида ижтимоий тармоқларда ташкил этилган “Фикрлар чорлови” лойиҳаси бугун амалий ишларга кўмак бўлмоқда. Турли соҳа вакилларидан иборат гуруҳ аъзолари, ҳатто Хитой, Корея, Лондонда истиқомат  қилаётган хориждаги ватандошлармиз мазкур лойиҳа доирасида кўплаб мавзулардаги баҳс-мунозараларда фаол иштирок этмоқдалар. Жумладан, ўтган давр мобайнида  пандемия муаммоларининг моҳиятини англашга қаратилган “Вирус эмас, муҳаббат улашайлик”, миллат ўзлигига назар солишга, инсон ўзини тафтиш этишга қаратилган “Қиёфасизлик” масаласи, миллий тарбия масаласига оид “Қизларни-ку турмушга тайёрлаяпмиз, йигитларничи?”, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  Давлат тилини ривожлантириш департаменти билан ҳамкорликда давлат тилини ривожлантиришга оид қонун лойиҳаларининг экспертлик муҳокамалари ташкил этилди, энг сара таклифлар таъсирида фикр етакчиларининг чорловлари акс этган 50 га яқин роликлар тайёрланди ва туркум мақолалар ОАВларида  эълон қилинди. Шунингдек, лойиҳа доирасида давлат тилига тааллуқли қонунлар устидан жамоатчилик назоратини таъминлашга қаратилган  “Тил посбонлари” гуруҳини ташкил этиш бўйича ҳаракатлар  бошлаб юборилди.  

Бухоро ва Сирдараёда талофат содир бўлган кундан бошлаб “Фикрлар чорлови” гуруҳида деярли ҳар куни фавқулодда вазиятдан жабр кўрганлар билан телеграм каналида жонли мулоқотга киришилди. Уларга моддий ва маънавий кўмак бериш бўйича амалий ҳаракатлар бошланди. Айни кунда “Фикрлар чорлови”лойиҳасининг Сирдарё вилоятида истиқомат қиладиган  аъзолари  Сардобадан эвакуация қилинган манзилларда кўнгилли бўлиб фаолият олиб бормоқдалар. Шу билан бирга, республиканинг турли бурчакларида яшаб истиқомат қилаётган “Фикрлар чорлови ” гуруҳининг фаол аъзолари ўзларининг хайрия ёрдамларини партия томонидан очилган махсус ҳисоб рақамига ўтказмоқдалар. Ушбу хайриялар шу куннинг ўзида партия ҳудудий ташкилотлари кўмагида эҳтиёжманд оилаларга манзилли етказилаётир. Лойиҳа ташкил этилганига 1,5 ой бўлди, ҳозирда гуруҳга жамиятда кечаётган ўзгаришларга бефарқ бўлмаган оддий одамлардан ториб сенаторлар, маҳаллий кенгаш депутатлари, халқимиз севган санъаткорлар, олимлар, ижодкорлар, меҳнаткаш  юзлаб аъзолари бор. Тез кунда лойиҳа доирасидаги барча мулоҳазалар “Фирклар чорлови” номли махсус тўпламда нашр этилиши, лойиҳа эса махсус кўрсатув шаклида эфирга узатилиши кўзда тутилган.  Ушбу мақолани эса “Фикрлар чорлови”ига йўлланган сардобалик мухлисимизнинг номаси билан якунлашни лозим топдик.

             “Кўзлар кулиб турса-да, қалбда армон йиғлайди,

             Боласини тополмай дилни хижрон тиғлайди.

             Онам обкелган бешик қайси лойнинг остида,

             Тополмайман, онажон, юрагим қон рости-да..

             Бир уюм тупроқ қолди, қайда қолди орзулар,

             Бешикнинг бир бандию қўлда  кўзмунчоқ қолди..

             Онам кўрмасин, дейман бу қолган харобани,

             Тўй қиламиз деб қурган қозонсиз ўчоқ қолди.

             Ховлимнинг қай четидан сандиқ чиқди ялпайиб,

             Томи йўқ, девори йўқ устун турар сўппайиб.

             Чойнак чиқди қалтираб, қопқоғи йўқ, зари йўқ,

             Топдим ёстиқ кўрпани, тўйиб олган сувга хўп.

             На чора тақдир экан, эл бошига тушди иш,

             Ўйлайман Юртбошимни, қайдан яна бу ташвиш?!

             Оллоҳ  ўзи асрасин Юртбошимни, халқимни,

              Ўтиб кетар бу кунлар, Оллоҳ, олгин дардимни.

Дардимизни тушуниб қалбан ёнимизда турган Юртбошимиз омон бўлсинлар, илоҳим умрлари  зиёда бўлсин! Маҳалламизга ҳашарга келаётган кўнгилли ёшлар, ҳарбийларга, ёрдам бераётган барча инсонларга таъзимдамиз, Оллоҳ уларнинг бирига мингни берсин, фарзандларининг бахту роҳатини кўриб  яшашсин, умримиз сўнгигача дуодамиз! Ушбу гуруҳдошларнинг барчасига ҳам ташаккур, фақат яхши кунларни кўрингизлар, бундай офатлар ҳеч кимнинг тушига ҳам кирмасин!”.

Сурат ва шеър муаллифи – Шербекова Нодирахон, Сардоба тумани, Қўрғонтепа маҳалласи. “Фикрлар чорлови”гуруҳи аъзоси.

 Самандар ИСМОИЛОВ, 

ЎзМТДП фракцияси ижрочи котиби


Кўришлар сони: 174

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими