Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Туркия парламенти раиси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерига телефон қилди

Туркия парламенти раиси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерига телефон қилди
Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси раиси Мустафа Шентоп билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Мулоқотда Мустафо Шентоп Сирдарё вилоятининг “Сардоба” сув омборида рўй берган фожеали хабарни эшитиб, қаттиқ қайғургани, шу билан бирга ҳозирги эпидемиологик қийинчиликларга қарамай талофат юз берган жойдан одамларни тез орада хавфсиз жойларга кўчириш ва уларга ёрдам кўрсатиш бўйича мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўз вақтида самарали чоралар кўрилганини алоҳида қайд этди.
Мустафо Шентоп Туркия Буюк Миллати аъзолари номидан Ўзбекистон халқига чуқур ҳурмат ва эҳтиромини билидириб, бундан кейин ҳам икки мамлакат халқлари ўртасида ўзаро ҳурмат ва дўстлик муносабатлари янада чуқурлашишига умид билдирди. 
Суҳбат давомида икки давлат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.


Кўришлар сони: 221

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими