Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ўзбекистон парламенти депутати Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишлаб қўшиқ яратди

Ўзбекистон парламенти депутати Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишлаб қўшиқ яратди

9 май — Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда кенг нишонланади. Кўплаб ижодкорлар ўзларининг чуқур ва таъсирчан асарларини ушбу санага бағишлайди. Фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган "Кабутар" номли қўшиқ https://www.youtube.com/watch?v=RgoUmWjQjl8  шоир Муҳиддин Омон сўзларига яратилди. Қўшиқнинг мусиқаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, композитор Ойдин Aбдуллаева қаламига мансуб. http://parliament.gov.uz/uz/about/structure/deputy/29936/

Ойдин Aбдуллаева - 4-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг аъзоси. У бир қатор симфоник, чолғу асарлар, шунингдек, кино ва театр учун ёзилган мусиқалар муаллифидир.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори (2000), "Йилнинг энг яхши бастакори" номинациясида "Эҳтиром-2015" мукофоти совриндори.

Парламент фаолиятида Ойдин Aбдуллаева ёшларни қўллаб-қувватлаш, миллий маданиятни ривожлантириш масалалари билан шуғулланади. Маданият соҳасида муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларининг муаллифи.

 


Кўришлар сони: 273

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими