Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Муаммоларни ўрганиш ва ечим топиш депутатлар эътиборида

Муаммоларни ўрганиш ва ечим топиш депутатлар эътиборида

Карантин пайтида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал қилиш, томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ички бозорда нарх-наво ошиб кетмаслиги каби муҳим вазифаларни амалга ошириш ҳар қачонгиданда муҳим аҳамият касб этади.

Айниқса, карантин пайтида касалликнинг олдини олиш билан бирга, халқимизнинг озиқ-овқатга бўлган зарур эҳтиёжини қондириш, хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш энг долзарб масалага айланган.

Хабарингиз бор, 1 апрелдан бошлаб ҳомий ташкилот ва фуқароларимизнинг хайрия маҳсулотларини эҳтиёжманд оилаларга етказишни ташкил этиш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари қошида Ҳомийлик хайрияларни мувофиқлаштириш марказлари ташкил этилди.

Айни пайтда барча марказлар штабида фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш учун “1197“ қисқа рақами хизмати йўлга қўйилган. Аслида мазкур тармоқ орқали фуқароларнинг мурожаатлари тегишли тартибда рўйхатга олиниши керак, лекин Тошкент шаҳридаги Яшнобод туманида жойлашган “Семурғ” фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар пандемия даврида озиқ-овқат маҳсулотларидан қийналиб қолганлиги сабабли бир неча кун ушбу “1197” қисқа рақамига боғлана олмаганликлари ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига мурожаат қилганлар. Шу куннинг ўзидаёқ мурожаатни ўрганиш юзасидан Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиев раҳбарлигида Ишчи гуруҳ тузилди ва муаммо жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, Яшнобод туманидаги ҳар бир маҳалла раиси ва фуқаролар йиғини фаоллари ўз ҳудудидаги ёрдамга муҳтож оилалар ҳақида аниқ маълумотга эга. Маълум бўлишича, айни пайтда тумандаги “Семурғ” маҳалласида режадаги ишлар карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда амалга оширилмоқда. Мақсад ҳомийлар томонидан ажратилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ўз эгасига етиб боришини таъминлаш, бунда адолатсизликка йўл қўймаслик, энг асосийси, қилинаётган бу ишлар орқали халқимизни рози қилишдир. Кўрилган тезкор чоралар оқибатида маҳалладаги 18 нафар эҳтиёжманд оилага ўз вақтида озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Бироқ кези келганда шуни ҳам айтиш жоизки, бугунгидек синовли кунларда айрим фуқароларимиз қўнғироқ-марказига тушолмаганликлари сабабли марказдан ва маҳалла фуқаролар йиғини фаолиятидан норози бўлаётгани, тизимда жамоатчилик асосида меҳнат қилаётган инсонлар фаолиятидан камчилик ахтараётгани дилни бироз хира қилади.

Қанчадан қанча инсонлар куну тун меҳнат қилаётган вазиятда бу каби ишлар билан машғул бўлиш, ўйлайманки, ношукрликдан бошқа нарса эмас. Ваҳоланки, ҳар бир ишнинг натижасига сабр, ҳаракат ҳамда бирдамлик билан эришилади.

Яхшики, мамлакатимизда ислоҳотлар кўлами кенг, халқимиз ташаббускор. Бугунги синовли кунлар ҳар биримиздан фидойиликни талаб қилишини унутмасак бас.


Кўришлар сони: 378

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими