Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ўзбекистон Халқ демократик партияси: Меҳр улашинг

Ўзбекистон Халқ демократик партияси: Меҳр улашинг

Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги сув омборида юз берган фалокат оқибатида жабр кўрган юртдошларимизни руҳан қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш долзарб ижтимоий аҳамиятга эга.

Президентимиз бошчилигида бу масалада тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хавфли ҳудуддан эвакуация қилинган аҳолига озиқ-овқат ва бошқа энг муҳим воситалар етказиб берилмоқда. Улар тезроқ уйига қайтиши учун барча куч ва имкониятлар сафарбар этилган.

Қийналганларга ҳар томонлама мадад бўлиш, мураккаб кунларда елка тутишга ошиққан ватандошларимиз сафи кундан-кун кенгаяётгани кўнгилни кўтаради. Халқимиз ўртасидаги ҳамжиҳатлик ҳар қандай қийинчиликларни ёнма-ён туриб енгиб ўтишга асос бўлади.


Шунинг учун Халқ демократик партияси дастурий мақсадларига мувофиқ тарзда фалокатдан жабр кўрган сирдарёликларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари, туман кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилган. Улар аҳоли билан юзма-юз учрашиб, ижтимоий масалаларни ўрганяпти, ҳол сўраб, руҳий мадад беряпти. Маҳаллий Кенгаш депутатлари фалокат оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ барча жараёнларда фаол иштирок этяпти.

Масалан, С.Муҳаммадиев ўзи раҳбарлик қилаётган Гулистон олимпия заҳиралари коллежи ётоқхонасида 50 та оила учун ётоқ жойларини ташкил этиб, уларнинг яшаш шароитидан хабардор бўлиб турибди. Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари Б.Эшмирзаев талофатдан азият чеккан оила вакилларини ўз уйига жойлаштирган бўлса, Ж.Аллаярова, Н.Эрматова 10 та оилани ҳомийликка олди.

Халқ демократик партиясининг Оқолтин тумани фаоллари Ғ.Аҳмедов, Р.Аҳмедов, Э.Бобоев, Х.Буриева, Д.Баҳромовлар эвакуация қилинган 15 та оилани ҳомийликка олиб, кундалик зарур маҳсулотлар етказиб беряпти. Г.Боймирзаева Ф.Суванов хонадонига келтирилган 36 нафар юртдошимизни озиқ-овқат ва гигеник воситалар билан таъминлаяпти.


Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши қийин вазиятга тушиб қолган оилалар учун кийим-кечак, рўзғор буюмлари ва тозалаш воситалари етказиб берди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари, туман кенгаш депутатлари, маҳалла раислари ва фаоллар маҳсулотларни бевосита эҳтиёжманд оилаларга тарқатиб чиқди.

ЎзХДП фракцияси аъзолари, партия фаоллари фалокатдан зарар кўрган оилаларни тизимли қўллаб-қувватлашни, улар билан доимий мулоқотда бўлиб, юзага келган ижтимоий масалаларни мутасадди ташкилотлар билан бирга қисқа вақт ичида ҳал этиб беришни ният қилган.

Халқ бошига бундай синовлар юз йилда, эҳтимол минг йилда бир марта келар. Бир-биримизни эъзозлаб, асраб-авайласак, ҳар қандай синовдан юруғ юз билан чиқамиз.

 


Кўришлар сони: 341

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.08.2020
Коррупция ва одил судлов масалаларига оид рейтинг юритиш тартиб-таомиллари муҳокама қилинди

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янада натижадорлиги ва жозибадорлигини ...

12.08.2020
ЁШЛАР-2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқлари устуворлиги сари

2020 йил 12 август куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ўз ишини бошлади. Унинг очилиши...

11.08.2020
Адвокатларга қандай имкониятлар бериляпти?

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлақонли амалга ошириш ва белгиланган ма...

Тадбирлар тақвими