Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

ЎзЛиДеПнинг инсонпарварлик карвони Сардобага етиб борди

ЎзЛиДеПнинг инсонпарварлик карвони Сардобага етиб борди

Хабарингиз бор, Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, минглаб юртдошларимиз ўз уйларини тарк этишларига тўғри келди. Бу фожиа халқимизни бирлаштирди, одамларнинг бир-бирига бўлган меҳр-оқибатини янада оширди.

Шу маънода Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси бу талофатдан жабр кўрган оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга далда бериш мақсадида “ЎзЛиДеПнинг инсонпарварлик карвони” акциясини эълон қилди.


Айтиш ўринлики, партия томонидан ташкил этилган  акцияда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, ҳудудий партия ташкилотлари, парламент қуйи палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари фаол иштирок этдилар.

Улар томонидан тўпланган озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, дори-дармон, болалар ўйинчоқлари ва оила учун муҳим бўлган буюмлардан иборат кўмак юклари Сирдарё вилоятига етказилиб, Сардоба туманидан Мирзаобод тумани “Мирзо Улуғбек” маҳалласига вақтинча кўчирилган фуқароларга тарқатилди.  

Шу билан бирга Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, маҳаллий кенгаш депутатлари, партиямиз электорати бўлган тадбиркор ва ишбилармонлар ҳам ушбу акцияга ўз ҳиссасини қўшдилар. Хусусан, халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси Толиб Муҳаммадиев 160 млн сўмлик маҳсулотлар билан Сирдарё вилоятига етиб келди.


Партиянинг Ургут туман Кенгаши раиси, Ургут Эркин иқтисодий зонаси дирекцияси директори Жамшид Ҳайдаров эса кундалик рўзғор учун зарур бўлган маҳсулотлардан ташкил топган “Саховат карвони”ни Сирдарё вилоятига жўнатди.

Шунингдек, “AZIYA STAL PROFIL” МЧЖ томонидан ортилган карвонга ҳомийлик ёрдами сифатида 180 қоп сабзи, 200 қоп ун, 34 қоп гуруч, 1 тонна ўсимлик ёғи, 20 қоп қуруқ чой ва 20 қоп кир ювиш воситалари жами 50 миллион сўмлик маҳсулотлар ўз вақтида етказилди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бундан ташқари, халқ депутатлари Учтепа туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан тўпланган ун, гўшт, ёғ, макарон, шакар, тухум, гуруч ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат “Саховат карвони” ҳам Сардоба томон йўл олиш арафасида.

Бу каби саховатли ишлар яна давом этади.

 


Кўришлар сони: 388

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.08.2020
Коррупция ва одил судлов масалаларига оид рейтинг юритиш тартиб-таомиллари муҳокама қилинди

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янада натижадорлиги ва жозибадорлигини ...

12.08.2020
ЁШЛАР-2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқлари устуворлиги сари

2020 йил 12 август куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ўз ишини бошлади. Унинг очилиши...

11.08.2020
Адвокатларга қандай имкониятлар бериляпти?

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлақонли амалга ошириш ва белгиланган ма...

Тадбирлар тақвими