Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Бухороликларга партиядошлар кўмаги етказилди

Бухороликларга партиядошлар кўмаги етказилди

Жорий йилнинг 27 апрель куни мамлакатимизга кириб келган кучли шамол юртимизниг бир қатор ҳудудлари қаторида Бухоро вилояти айниқса, Олот ва Қоракўл туманларининг инфратузилма тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги экинларига катта зарар етказди. Ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай давлатимиз раҳбарининг зудлик билан вилоятимизга ташриф буюргани ва вазиятни ўз кўзи билан кўргани, маҳаллий аҳоли вакиллари, фаоллари билан учрашгани барчамизни бирдек руҳлантирди.


Хусусан, «Бухоро вилоятида юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойиши қабул қилингани ва унга мувофиқ, вилоятда юз берган табиий офатдан зарар кўрган аҳолига ҳар томонлама тезкор ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳукумат комиссияси ташкил этилиб, қатор вазифалар юклатилгани ҳам инсонпарварликнинг ёрқин намунасидир.
Қоракўл ва Олот туманларида табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари ҳамжиҳатликда олиб борилаётган айни кунларда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси етакчиси Алишер Кодиров бошчилигида Олий Мажлис Конунчилик палатасидаги ЎзМТДП фракцияси, партия аъзолари ҳамда фаоллари ҳам ушбу хайрли ишда елкадош бўлишмокда.


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши ва ҳудудий партия ташкилотларида фаолият юритаётган ходимлар ҳамда 36 нафар Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзМТДП фракцияси аъзолари талофатдан азият чеккан инсонларга кўмак бериш, уларни оғир кунда қўллаб-қувватлаш мақсадида ёрдам беришга қарор қилишди.
Ўз сайлов округида бўлган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Назир Собиров ҳамда ЎзМТДП вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Махсуд Мухаммедов ва бир гуруҳ партия фаоллари хайрия ёрдами тариқасида йиғилган жами 70 миллион сўмлик маблағ асосида 20 га яқин хонадонлар учун қурилиш материалларидан иборат минг дона шифер, 10 куб ёғоч маҳсулотларини манзилига етказишди.


Ушбу хом-ашёлар табиий офатдан талофат кўрган, эҳтиёжманд, кам таъминланган оила вакиллари истиқомат қилаётган хонадонлар таъмирига сарф этилиб, қурилиш, таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Албатта, бу каби инсонпарварлик ёрдамлари азалий урф-одат, анъана ва қадриятларимизга таянган йиқилганни суяш, бир-бирини қўллаш, меҳр- оқибат кўрсатиш ҳамда саховатли бўлишга ундайди.
Таъкидлаш жоиз, ушбу эзгу ишлар эпидемиологик вазиятда, синовли кунларда инсон ва унинг қадри нечоғли муқаддаслигини яна бир бор теран англаб етишга чорлайди.


Кўришлар сони: 667

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.08.2020
Коррупция ва одил судлов масалаларига оид рейтинг юритиш тартиб-таомиллари муҳокама қилинди

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янада натижадорлиги ва жозибадорлигини ...

12.08.2020
ЁШЛАР-2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқлари устуворлиги сари

2020 йил 12 август куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ўз ишини бошлади. Унинг очилиши...

11.08.2020
Адвокатларга қандай имкониятлар бериляпти?

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлақонли амалга ошириш ва белгиланган ма...

Тадбирлар тақвими