Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Парламент депутатлари сардобаликлар билан учрашди

Парламент депутатлари сардобаликлар билан учрашди

Халқни, миллатни шодон кунлардан кўра синовли кунлар бирлаштиришига бугун яна бир бор гувоҳ бўляпмиз.

Бошимизга тушган ушбу оғир дамларда ҳеч ким ўзини четга олаётгани йўқ. Бухороликлар ёки сирдарёликларнинг муаммосини барча фуқароларимиз ўз муаммоси деб қабул қилмоқда. Буни ушбу вилоятларга кети узилмаётган давлат ташкилотларидан тортиб аҳолининг шахсий автомобилларидан иборат хайрия карвонларидан ҳам кўришимиз мумкин. Бунга парламент депутатлари ва “Адолат” СДП фаоллари ҳам ўз хиссаларини қўшишмоқда.

Куни кеча “Адолат” СДПнинг “Сардоба сари саховат карвони” акцияси доирасида сардобаликлар учун 2 500 га яқин кийим-кечаклар ва бошқа маҳсулотлар етказилди.


Бундан ташқари, худди шу куни Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари ҳам сирдарёликларга елкадош бўлиш ва ҳудудда талофатларни бартараф этиш ишлари билан яқиндан танишиш учун ташриф буюрди.

Наримон Умаров дастлаб Янгиер педагогика коллежига жойлаштирилган фуқаролар билан учрашиб, у ерда аҳолига яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Аҳоли давлатимиз томонидан яратилган қулайликлардан мамнунлигини, барча нарса етарли эканлигини, фақатгина тезроқ уй-жойига қайтишмоқчилигини маълум қилишди. Ўз набатида Спикер ўринбосари Ўзбекистон аҳли сардобаликлар билан бирга эканини, тез орада уй-жойлари тикланиб, туманлари аввалгиданда яхши бўлишини билдирди.

Шундан сўнг Наримон Умаров Янгиер штаби қошида келтирилган зарурий маҳсулотларни қабул қилиш ва тарқатиш омборхонаси билан танишди. Халқимиз саховати натижасида омбор керакли воситалар билан тўла. Штаб ходимлари Янгиер шаҳар ҳокимлиги эса уни ўз эгаларига бекаму-кўст етказмоқда.


Ишчи гуруҳ “Сардоба” сув омборининг этагида жойлашган ва энг катта талофат кўрган “Қўрғонтепа”, “Юртдош”, “Дўстлик” маҳалларига ҳам ташриф буюрди. “Адолат” СДП раиси офат талофатларини бартараф этиш мақсадида республикамизнинг кўплаб ҳудудларидан келиб туну-кун хизмат қилаётган кўнгиллиларга миннатдорчилик билдириб, минглаб сардобаликлар уларга умид кўзи билан қараб турганини таъкидлади.

Дарҳақиқат, бугун халқимиз давлат раҳбари бошчилигида бир мақсад йўлида бирашиб, ҳар қандай муаммога қарши тура оладиган даражада эканлигини намоён қилмоқда. Аҳолимиз бошига тушган муаммолар тез орада ортга чекинади.


Кўришлар сони: 586

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.08.2020
Коррупция ва одил судлов масалаларига оид рейтинг юритиш тартиб-таомиллари муҳокама қилинди

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янада натижадорлиги ва жозибадорлигини ...

12.08.2020
ЁШЛАР-2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқлари устуворлиги сари

2020 йил 12 август куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ўз ишини бошлади. Унинг очилиши...

11.08.2020
Адвокатларга қандай имкониятлар бериляпти?

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлақонли амалга ошириш ва белгиланган ма...

Тадбирлар тақвими