Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Таваккал ЧОРИЕВ: Бухородаги табиий офат оқибатлари бартараф этилмоқда

   Таваккал ЧОРИЕВ: Бухородаги табиий офат оқибатлари бартараф этилмоқда

Жорий йилнинг 27 апрелдан 28 апрелга ўтар кечаси Бухоро вилояти аҳолисидан тинимсиз телефон қўнғироқлари жаранглай бошлади. Титроқли товушлар, ҳаяжонли оҳанглар, ваҳимали нидолар қалбимни ларзага солди. Кўп вақт ўтмай хавотирли қўнғироқлар, “Бухорода табиий офат бўлди”, “кучли шамол талофат етказди”, “шиддатли ёмғир ёғди”, “кучли бўрон миришкорларнинг экинларини пайҳон қилди”, “уй-жойлармизни харобага айлантирди” каби нохуш хабарлар пайдо бўлди. Эртаси куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига бориб, депутатлар билан талофат зарарларини бартараф этиш, азият чеккан халқимизга қадди-қоматини тиклашда кўмак бериш масалалари бўйича ўзаро фикр аламашдик.

Элу юрт тақдири ва манфаатини ҳамма нарсадан устун қўядиган, халқпарвар Президент Шавкат Мирзиёевнинг зудлик билан ўз вақтида Бухорога етиб бориб, табиий офат зарарларини кўздан кечираётганлигини эшитиб, ҳамманинг кўнгли таскин топди. Президентимизнинг табиий офат оқибатида энг кўп зарар кўрган Қоракўл ва Олот тумани ҳудудларини вертолёт орқали кузатиб, фалокат оқибатларини бартараф қилиш масалаларини мутасадди ташкилотлар ва идораларнинг раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари билан бирма-бир муҳокама қилиши бухороликларнинг кўнглини тоғдек кўтарди. Айниқса, азият чеккан аҳоли билан бевосита учрашувлар, халқни якдилликка, ҳамжиҳатликка чорловчи, вайронага айланган жойларни тиклаш ва ободонлаштиришга даъват этувчи чақириқлар халқ дардига малҳам бўлиб, уни бунёдкорлик ишларига бениҳоя илҳомлантириб юборди.

Юртбошимизнинг Бухородаги табиий офат бир ярим ойдан бери пандемияни енгишга ҳаракат қилаётган халқимиз учун яна бир синов бўлгани, ушбу синовларда тобланиб, қудратли халқ ва миллат сифатида чиқишимизни эслатгани халққа ниҳоятда катта куч-ғайрат бағишлади. “Зарар кўрган бирор хонадон, фуқаро, тадбиркор ва фермер давлат раҳбари, ҳукуматимиз эътиборидан четда қолмаслиги, табиий офат оқибатларини тугатиш учун барча сарф-харажатлар давлат ҳисобидан қопланади” – дея билдирган фикрлари ўз халқига бўлган юксак ҳурмат-эҳтиромнинг юксак ифодаси бўлди.

Ташрифнинг эртаси кунигаёқ “Бухоро вилоятида юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши қабул қилинди. Унга мувофиқ, вилоятда юз берган табиий офатдан зарар кўрган аҳолига ҳар томонлама тезкор ёрдам кўрсатиш мақсадида Ҳукумат комиссияси ташкил этилиб, қатор вазифалар белгилаб олинди. Айниқса, давлат бюджетидан каттагина миқдорда маблағ ажратилгани халқимизнинг кайфиятини янада кўтарди.

Зудлик билан офатдан энг кўп зарар кўрган Қоракўл ва Олот туманлари, қолаверса вилоятдаги бошқа туман ва шаҳарлардаги ҳолат тўлиқ ўрганиб чиқилди. Кўрилган зарар миқдори ҳисоб-китоб қилинди, биринчи навбатда тикланиши зарур бўлган объектлар – электр ва газ таъминотидаги узилишларни бартараф этиш, офатдан зарар кўрган қишлоқ хўжалиги далаларини қайта экишга тайёрлаш, хонадонлардаги йўқотишлар ўрнини тўлдириш, ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини, шунинг баробарида иш ўринларини тиклаш, фермер ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш, карантин шароитида даромад топиш манбаидан узилиб қолган хонадонларга узлуксиз моддий ва маънавий кўмак бериш масалаларига ечим топишга киришилди.

Натижада 2 май ҳолатида табиий офатдан зарар кўрган бухороликларга республикамизнинг барча ҳудудларидан, шунингдек, Давлат Божхона қўмитаси, “Ўзагросервис” АЖ, “Ўзқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан 185 дона цемент, 114900 дона шифер, 8800 м.кв профнастил, 108 м.кв ёғоч, 400 кг мих, 210 м.кв шебен, 3700 м.кв ойна, 45000 дона ғишт, 10 000 дона юз ниқоби, 42,5 тонна ун, 12 тонна ёғ, 55 тонна гуруч, 10 тонна товуқ гўшти, 60 тонна картошка, 34 тонна пиёз, 10 тонна карам, 44 тонна сабзи, 1 тонна бодринг, 11700 литр сув, 2,0 млрд, сўм (Ўзбекнефтегаз), 2.5 млрд.сўм Мудофаа вазирлиги, 200,0 млн.сўм (Миллийбанк) амалий ёрдам беришга эришилди. Бу каби инсонпарварлик ёрдамларининг кети узилмаётгани табиий офат оқибатлари тез фурсатда бартараф қилинишидан далолат беради.

Айни пайтда Бухоро аҳли ўзаро ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилмоқда. Табиий офат халқни янада жипслаштирди. Ёшу қари, барча инсонлар Президент томонидан билдирилган фикр-мулоҳазарининг моҳиятини тўғри англаб, ижобий хулоса чиқариб, аниқ тўхтамга келиб, ўзлари туғилиб ўсган жонажон қишлоқ ва шаҳарларини қайта тиклаш йўлида фидойилик билан меҳнат қилмоқдалар. Ишончимиз комилки, қисқа муддатда халқимиз ўзининг кўркам ва обод масканларига эга бўлади.

                                                                               Таваккал ЧОРИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси

 


Кўришлар сони: 540

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.08.2020
Коррупция ва одил судлов масалаларига оид рейтинг юритиш тартиб-таомиллари муҳокама қилинди

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янада натижадорлиги ва жозибадорлигини ...

12.08.2020
ЁШЛАР-2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқлари устуворлиги сари

2020 йил 12 август куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ўз ишини бошлади. Унинг очилиши...

11.08.2020
Адвокатларга қандай имкониятлар бериляпти?

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлақонли амалга ошириш ва белгиланган ма...

Тадбирлар тақвими