Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

“Саховат ва кўмак”: Қонунчилик палатаси депутати 15 миллион сўмлик ҳомийликни амалга оширди

“Саховат ва кўмак”: Қонунчилик палатаси депутати 15 миллион сўмлик ҳомийликни амалга оширди

Мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши кенг кўламли тадбирлар амалга оширилаётган шу кунларда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси аъзолари ҳам бу манфур хасталик устидан ғалаба қозонишга ўзларининг ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Улар айниқса, инсон ҳаёти учун курашнинг олдинги марраларида фидокорлик намуналарини намойиш этаётган тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият бермоқдалар. Эътиборга лойиқ жиҳати шундаки, бу хайрли ишда партиянинг оддий аъзоларидан тортиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларигача жонбозлик кўрсатмоқдалар.

Куни кеча мамлакат парламентидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Дилмурод Исмоилов ҳам Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ташриф буюриб, жамоага ҳомийлик ёрдамини топширди. Айни кунларда ҳам туну-кун демай коронавирус инфекциясига қарши тинимсиз кураш олиб бораётган тиббиёт ходимларига қатор ҳимоя воситалари тўплами – махсус комбинезон, ниқоб, қўлқоп, антесептик воситалар тақдим этилди. Уларнинг умумий қиймати 15 миллион сўмни ташкил этади.

Дилмурод Исмоилов, Ўзбеистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати:

– Бугунги кунда тиббиёт ходимлари коронавирусга чалинган беморларни даволаш йўлида тинмай, хатто ўз соғлиқларини хавф остига қўйиб бўлса ҳам меҳнат қилаётганликларини халқимиз кўриб турибди. Бунинг учун ҳаммамиз улардан чексиз миннатдормиз. Шунинг учун уларни ҳар қанча қўллаб-қувватласак ва ёрдамлашсак арзийди. Биз ҳам шу мақсадда шифохонага ташриф буюрдик. Жамоага эл саломатлигини сақлаш йўлидаги эзгу ва олийжаноб фаолиятларида каттадан-катта муваффақиятлар тиладик. Ўйлаймизки, тез орада барчамизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида пандемия устидан ғалабага эришилади.

Албатта, депутатимизнинг хайрияси таҳсинга лойиқ. Зеро, шифокорларнинг машаққатли ва шарафли меҳнати бугунги вазиятда янада юқори босқичга кўтарилди. Тиббиёт ходимлари нафақат бу хасталикка чалинган беморлар, балки миллиардлаб соғлом инсонлар саломатлиги ва ҳаёти учун курашмоқдалар.

Эслатиб ўтамизки, асосий электорати сафига тиббиёт ходимларини киритган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси депутатлари коронавирус пандемияси пайти шифокорлар маошини ошириш таклифи билан чиққан эди. Шундан сўнг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президент Қарори имзоланди. Партиямиз тиббиётчиларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватловчи ташаббусларни илгари суришда давом этади. Шунингдек, “Саховат ва кўмак” умухалқ ҳаракати доирасидаги амалий ишлар ҳам қизғин тус олмоқда.

 

 


Кўришлар сони: 534

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.08.2020
Коррупция ва одил судлов масалаларига оид рейтинг юритиш тартиб-таомиллари муҳокама қилинди

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янада натижадорлиги ва жозибадорлигини ...

12.08.2020
ЁШЛАР-2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқлари устуворлиги сари

2020 йил 12 август куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ўз ишини бошлади. Унинг очилиши...

11.08.2020
Адвокатларга қандай имкониятлар бериляпти?

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлақонли амалга ошириш ва белгиланган ма...

Тадбирлар тақвими