Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Сардоба аҳолиси қўллаб-қувватланмоқда

 Сардоба аҳолиси қўллаб-қувватланмоқда

Инсонпарварлик, меҳр-шафқат ва ўзаро ёрдамга асосланган умумхалқ ҳаракати бугун барчани бир мақсад йўлида янада жипслаштирмоқда. Табиий офат натижасида жабрланган Сардоба аҳолисига ёрдам қўлини чўзган фидойилар кўпайиб бораётгани эътиборга молик. Шубҳасиз, бу жараёнда парламент аъзолари ҳам бефарқ эмасликларини амалий саъй-ҳаракатлари билан яққол намоён этмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган депутатлар ҳамда партия фаоллари тез муддатларда 70 миллион сўм пул маблағларини тегишли жамғарма ҳисобига беғараз ёрдам сифатида ўтказишди. Айни пайтда партия фаоллари, фракция аъзолари томонидан сирдарёликларга озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат воситаларини тарқатиш ишлари олиб борилмоқда.

Энг аҳамиятлиси, бу каби хайрли ишларнинг янада кенг кўламда давом этаётганидир. Халқ вакиллари, партия аъзолари талофат кўрган аҳолини янада қўллаб-қуватлаш мақсадида одамлар билан мулоқот қилиб, уларга қайси масалаларда ёрдам кераклигини ўрганишга ҳаракат қилмоқда. Албатта, бу сирдарёликлар ҳаёти тез орада изга тушишини, ҳудуд яна обод қиёфага айланишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.  

 


Кўришлар сони: 450

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.08.2020
Коррупция ва одил судлов масалаларига оид рейтинг юритиш тартиб-таомиллари муҳокама қилинди

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янада натижадорлиги ва жозибадорлигини ...

12.08.2020
ЁШЛАР-2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқлари устуворлиги сари

2020 йил 12 август куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ўз ишини бошлади. Унинг очилиши...

11.08.2020
Адвокатларга қандай имкониятлар бериляпти?

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлақонли амалга ошириш ва белгиланган ма...

Тадбирлар тақвими