Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

“Адолат” СДП “Сардоба сари саховат карвони” номли хайрли ташаббусга қўл урди

“Адолат” СДП “Сардоба сари саховат карвони” номли хайрли ташаббусга қўл урди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, ҳамда партия фракцияси хайрли ташаббус билан чиқди. Сардобаликларни синовли кунларда қўллаб-қувватлаш мақсадида “Сардоба сари саховат карвони” хайрия акцияси эълон қилинди. Алоҳида қайд этиш керак, ушбу ташаббус бағрикенг халқимиз томонидан илиқ кутиб олинди.

Хайрия акцияси доирасида Янгиер шаҳрига вақтинча жойлаштирилган, уй-жойи ва бошқа зарурий воситаларидан айрилган сирдарёликларга жами 55 миллион сўмликдан ортиқ маҳсулотлар етказилди. Чунончи, бир ярим мингдан ортиқ кийим-кечаклар, Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси ва партия ходимлари томонидан йигирмадан ортиқ уй-рўзғор буюмлари, идиш-товоқлар ва болажонлар учун ўйинчоқлар юборилди. Бундан ташқари, туну кун тинимсиз фаолият олиб бораётган штаб аъзолари учун мингга яқин блокнот ва ручкалар тақдим этилди.

Албатта, бағрикенг, саховатпеша инсонлар, айниқса, электорат манфаатларини устувор мақсадига айлантирган партия фаоллари, сайловчилари ҳаётига бефарқ бўлмаган депутатлар бор экан, хайрия карвонлари кети узилмайди. Зеро, бу эзгу ташаббуслар халқимизни синовли кунларни янада якдил, бир-бирларига суянч, таянч бўлиб енгиб ўтишга сафарбар этади.


Кўришлар сони: 422

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.08.2020
Коррупция ва одил судлов масалаларига оид рейтинг юритиш тартиб-таомиллари муҳокама қилинди

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янада натижадорлиги ва жозибадорлигини ...

12.08.2020
ЁШЛАР-2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқлари устуворлиги сари

2020 йил 12 август куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ўз ишини бошлади. Унинг очилиши...

11.08.2020
Адвокатларга қандай имкониятлар бериляпти?

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлақонли амалга ошириш ва белгиланган ма...

Тадбирлар тақвими