Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Берилган ваколатлардан унумли фойдаланиб, тўғри хулосалар чиқариш керак

Берилган ваколатлардан унумли фойдаланиб, тўғри хулосалар чиқариш керак

Кеча оммавий ахборот воситаларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Евроосиё иқтисодий иттифоқига Ўзбекистон Республикаси кузатувчи мақоми сифатида киришини маъқуллаб овоз беришгани маълум бўлди. Бизнингча, бу қарор ватанимиз ва халқимиз манфаатларига мос келувчи муқобил қарор деб ҳисобласак бўлади.

Чунки ЕОИИ киришдан олдин ҳозирги короновирус пандемиясининг жаҳон миқёсида кенг тарқалиши натижасида глобал инқироз вужудга келган мураккаб вазиятни чуқур таҳлил этиш, короновирус пандемияси тугагандан кейин жаҳон иқтисодиётида содир бўладиган тенденцияларни яхши прогноз қилмоқ зарур.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси ЕОИИда кузатувчи мақомида бўлиб, ЕОИИнинг кенгашларида иштирок этиш, унинг ижтимоий-иқтисодий ахборот базасига кириш ва ундаги маълумотлардан фойдаланиш имкониятига, шунингдек ЕОИИга аъзо мамлакатлар вакиллири билан яқиндан мулоқот қилиш, фикр ва мулоҳозаларини тинглаш, уларнинг аъзоликдан кўраётган наф ва зарарларини ўрганиш имконияти яратилади.

Бундан ташқари, короновирус пандемиясининг салбий оқибатлари туфайли вужудга келган дунё миқёсидаги озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида айрим аъзо мамлакатлар савдода протекционизм сиёсатини қўллаши мумкинлигини ҳам инобатга олмоқ керак.

Шу ўринда, Европа Иттифоқининг Россия Федерациясига нисбатан жорий этган иқтисодий санкциялари қанчалик давом этиши ҳамда унинг ЕОИИга аъзо бошқа давлатларнинг четдан инвестицияларни жалб қилишга салбий таъсирини ўрганиш ҳам муҳим масала ҳисобланади. Ўзбекистон ЕОИИга кузатувчи мақомига эга бўлган даврда шу каби саволларга жавоб топиш учун вақт етарли бўлади

 

Турсун ШОДИЕВ,

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер

университети кафедра мудири,

иқтисод фанлари доктори, профессор


Кўришлар сони: 201

Депутатлар минбари

Янгиликлар

09.07.2020
Томорқа хизмати кластери ташкил қилиш ишлари қай ҳолатда?

Ҳозирги мураккаб вазият — коронавирус пандемияси шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз да...

08.07.2020
Хусусий бандлик агентликларига ишониш мумкинми? Соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Бандлик. Аслида дунёнинг аксарият мамлакатлари учун ўта долзарб, айниқса, бугунги коронавирус панде...

06.07.2020
Аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказади

Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, ҳалоллик, профессионал малакалилик ва махфийлик принципл...

Тадбирлар тақвими