Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш мушкул. Шунга қарамасдан, коронавирус деб аталган “кўринмас ёв”га қарши курашда ожизлик қилаяпти, қийинчиликка дуч келмоқда. Пандемия қанотли иблис мисоли жадаллик билан дунёнинг тўрт томонига парвоз қилиб, минглаб одамларни зарарламоқда. Вазият кундан-кунга таранглашиб бораётгани ҳам сир эмас.   

Ана шундай вазиятда юртимизда Президент ва Ҳукуматимиз томонидан ушбу балонинг йўлини тўсиш, аҳолини ундан самарали ҳимоя қилиш бўйича кенг қамровли саъй-ҳаракаталар олиб бориляпти. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари шу ҳаракатнинг олдинги сафларида туриб, “умумёв”га қарши биргаликда дадил курашга киришдилар. Улар тарғибот-тушунтириш ишлари, хайрия тадбирларидан ташқари, ўзларининг сайловчиларига мурожаат билан чиқиб, карантин даврида давлатимиз раҳбарига, жонини хатарга қўйиб курашаётган тиббиёт ходимларига елкадош, мададкор бўлишга, яъни уйда қолиб вазиятни назоратдан чиқармасликка чақирмоқдалар.

Масалан, депутат Гулрух Аъзамова ўз сайловчиларига шундай мурожаат қилди: “Жараённи жиловлаш учун Ҳукумат томонидан барча амалий чоралар кўрилди, катта маблағ мақсадли йўналтирилди, карантин талабларини бузган шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик белгиланди. Лекин уни тўхтатиш —сизнинг қўлингизда. Зеро, карантини тезроқ тугатиш ҳам, унинг муддатини узайтириш ҳам ҳар биримизга боғлиқ”.

Депутат Гулбаҳор Саидғаниева япон халқи маданиятини мисол қилиб келтириш билан бирга, ўзбек халқининг азалий одатларидан бўлган қўлни кўксимизга қўйиб саломлашиш, ҳурмат маъносида масофа сақлаш, росмана паловни ошалаб ейиш учун қўлимизни доим ювиб юришимиз — буларнинг барчаси бугунги карантин талабларига ҳам мос келишини таъкидлар экан, ўз сайловчиларини шуларга амал қилишга чақирган.

Худди шундайин Мақсуда Ворисова, Зулайҳо Акромова ва бошқа депутатларнинг мурожаатларида ҳам сайловчиларнинг қалбига етиб борадиган гапларни ўқиш мумкин.

Бу мурожаат ва чақириқлар бежиз эмас. “Уйда қолинг” деб тинимсиз айтилаётган бўлинишига қарамасдан карантин қоидаларини бузиб, кўчаларда сабабсиз юрган ёки одамларни тўплаб йиғин ва тўй қилаётган фуқаролар ҳам йўқ эмас.

Хўш, депутатларнинг сайловчиларга видеомурожаатлари қандай самара беряпти?

Бошида унчалик эътибор беришмаган бўлса, тинимсиз олиб борилаётган тушунтиришлардан кейин вазият ижобий томонга ўзгаряпти. Одамлар тўғри англаб етмоқдалар.ушбу мурожаатларга жавобан минглаб сайловчиларнинг жўшқинлик билан муносабат билдира бошлагани – фикримиз далилидир.

Аслида, депутатларнинг мурожаатларидан мақсад-муддао ҳам шу эди.


Кўришлар сони: 293

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими