Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қуйи палата Кенгаши йиғилиши қандай ўтказилди?

Қуйи палата Кенгаши йиғилиши қандай ўтказилди?

2020 йил 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги ишчи йиғилиши бўлиб ўтди.


Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 26 март куни коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида муҳокама этилган масалалар, давлатимиз раҳбарининг куни кеча қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида сўз юритилди.


Давлатимиз раҳбарининг коронавирусга қарши курашиш юзасидан халқимизга қилган мурожаати ва унда кўтарилган масалалар ҳам Кенгаш аъзоларининг диққат марказида бўлди.

Йиғилишда айни масалалар юзасидан депутатлик корпуси олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Қайд этиш жоизки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолиятида Кенгаш йиғилиши илк бор видеоконференц алоқа тарзида ўтказилди. Бунинг учун қуйи палатада барча техник имконият яратилган.


 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 568

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими