Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Депутатлар асосий эътиборни шифокорларни қўллаб-қувватлашга қаратади

Депутатлар асосий эътиборни шифокорларни қўллаб-қувватлашга қаратади

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларига чиқиб кетди. Қонун лойиҳаларига масъул бўлган депутатларгина қуйи палатада қолмоқда.

Айни пайтда тиббиёт ходимларига фуқароларнинг сиҳат-саломатлигини асраш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини, қолаверса, коронавирус инфекцияси тарқалмаслиги, бунинг учун санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилишни тарғиб этиш бўйича жуда катта масъулият юкланган.

Парламент аъзоларининг асосий эътибори тиббиёт соҳасидаги мавжуд ҳолатни ўрганиш баробарида, жойлардаги бирламчи тиббиёт муассасаларига кўмаклашиш, шифокорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Бинобарин, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида шифокорларнинг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш, халқимиз ўртасида уларга нисбатан ҳурматни ошириш, ушбу касб эгалари учун муносиб меҳнат шароити яратиш ва даромадини кўпайтириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриш кераклиги алоҳида қайд этилган.

Шундан келиб чиқиб, депутатлар тиббиёт муассасалари шифокорларига қулай иш шароити яратиш, бу борадаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишга киришяпти.

Олиб бориладиган саъй-ҳаракатлар тиббиёт ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятига аралашишни чек қўйишга хизмат қилишга қаратилган. Бу бежиз эмас. Чунки кейинги пайтларда қуйи палатага келиб тушаётган кўплаб мурожаатларда, қолаверса, ижтимоий тармоқларда шифокорларни обрўсизлантириш билан боғлиқ ҳолатлар учраётгани ушбу масалага жиддий ёндашиш зарурлигини кўрсатади.


Кўришлар сони: 656

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими