Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

“Адолат” СДП фракциясидан адолатли таклиф

“Адолат” СДП фракциясидан адолатли таклиф

“Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзолари Гулбаҳор Саидғаниева, Шуҳрат Полвонов шифокорларнинг жамиятдаги ўрни ва мақомини ошириш, уларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, ойлик маошини ошириш масалаларини кўтармоқда.

Жумладан, юқумли касалхоналарда ишлаётган шифокорлар ойлик маошини бир неча баробарга ошириш таклиф этиляпти.

Депутатларнинг фикрича, бирламчи тиббиёт муассасаларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимлар маошини кўтариш вақти келди. Чунки бугун аҳоли саломатлигини сақлаш, айниқса, бутун дунёга жиддий ташвиш олиб келаётган коронавирусдан одамларимизни асраш, ундан талафотларсиз чиқиш учун астойдил меҳнат қилаётган соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш зарур.

Мамлакат Президенти томонидан ҳам ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилаётгани тиббиёт ходимларининг жамиятдаги нуфузини оширишда депутатлар ҳам масъул эканини намоён этади.

 


Кўришлар сони: 407

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими