Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Иш берувчилар қатор имтиёзларга эга бўлади

Иш берувчилар қатор имтиёзларга эга бўлади

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, одамларнинг турмуш тарзига бевосита дахлдор бир қатор муҳим қонун лойиҳаларини такомиллаштириш юзасидан муҳокамалар ўтказилмоқда.

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасида иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланаётган янги таҳрирдаги “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳам шулар жумласидандир. Таъкидлаш лозим, давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида камбағаллик масаласига алоҳида тўхталиб, уни камайтириш мақсадида аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга ошириш лозимлигини таъкидлаб ўтган эди. Қонун лойиҳасини маромига етказаётган ишчи гуруҳи ана шу мезонларга таянган ҳолда иш олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳи йиғилишлари давомида қонун лойиҳаси сиёсий партиялар фракцияларининг вакиллари, қўмита аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ходимлари ва тегишли мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида юқори талабчанлик руҳида қизғин муҳокама қилинди.

Муҳокамалар давомида амалдаги қонунда мавжуд бўлмаган бир қатор янги қоидалар киритилди. Илк маротаба иш ўринларини яратиш ва бандликни таъминлаш борасидаги фаолияти учун иш берувчини рағбатлантириш, аҳолининг иш билан бандлиги давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, жумладан, субсидиялар, грантлар ва имтиёзли кредитларнинг ажратилиши, иш берувчиларнинг аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишдаги иштироки аниқ белгилаб берилмоқда.

Ходимнинг меҳнат хавфсизлигини таъминлашни назарда тутган янги қоида сифатида киритилаётган аутстаффинг агентликлари тўғрисидаги норма депутатлар томонидан чуқур муҳокама этилди. Ушбу норма депутатлар ва мутахассислар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар яъни, норасмий ишсизларни камайтириш учун янги механизмни жорий қилиш нуқтаи-назаридан келиб чиқиб қонун лойиҳасида қолдирилди.

Шунингдек, шаҳар ва туманлардаги бандликка кўмаклашиш марказлари фаолиятини кенгайтиришга ва масъулиятини кучайтиришга қаратилган бир қатор моддалар киритилди. Меҳнат органлари томонидан ишсиз ва банд бўлмаган аҳолига кўрсатилаётган хизматлар турлари кенгайтирилди, шунингдек, ишсиз деб эътироф этиш, ишсизлик даврида ижтимоий кафолатлар ва компенсация бериш тартиблари қайта кўриб чиқилди ва соддалаштирилди. Банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш, фаол иш қидираётган ишсизларга нафақа тайинлаш ва тўлаш шартлари батафсил, ҳаволаки нормаларсиз баён этилди.

Яна бир муҳим жиҳат. Қонун лойиҳасида иш берувчиларнинг мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги ахборотларни ўз вақтида тақдим этиб бормаслиги юзасидан тегишли жавобгарлик белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни инобатга олган ҳолда қизғин баҳс-мунозаралар, савол-жавобларга бой тарзда ўтган ишчи гуруҳи йиғилишлари давомида қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида депутатлар муҳокамасига киритишга қарор қилинди.


Кўришлар сони: 547

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими