Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Шаҳарсозлик кодексида қандай янги нормалар белгиланяпти?

Шаҳарсозлик кодексида қандай янги нормалар белгиланяпти?

Қонун лойиҳасидаги моддалар қанчалик пишиқ-пухта бўлса, ундаги нормаларнинг ишлаши ҳам бардавом бўлади. Шундан келиб чиқиб, парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари халқ вакиллари томонидан маромига етаказилмоқда. Айрим қонун лойиҳалари соҳа мутахассислари, кенг жамоатчилик вакиллари билан муҳокама қилиниб, билдирилган таклифлар асосида такомиллаштирилмоқда.

Бугун – 2020 йил 13 март куни мана шундай ҳужжатлардан бири — «Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги (янги таҳрир) қонун лойиҳаси Қурилиш вазирлигида парламент қуйи палатаси депутатлари, вазирлик мутасаддилари, соҳа мутахассислари томонидан атрофлича муҳокама қилинди. Таъкидлаш жоиз, мазкур лойиҳа Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 25 февраль куни бўлиб ўтган мажлисида биринчи ўқишда қабул қилиган эди.

Кодекс лойиҳасидаги моддалар тадбир иштирокчилари томонидан атрофлича муҳокама қилинди. Лойиҳада шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг ишлаб чиқилишининг тартиби ҳамда уларнинг йўналишлари аниқ белгилаб берилаётгани тадбир иштирокчилари томонидан эътироф этилди.

Эътиборлиси, лойиҳада шаҳарсозликни техник тартибга солишнинг замонавий механизмлари ва рақобат муҳитини яратиш тизимлари кўзда тутилган. Бу, албатта, қуриш ва реконструкция қилиш ишларини сифатли олиб бориш, аҳоли пункларининг архитектура қиёфасини яхшилаш, аҳолининг турмуш даражасини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Депутатларнинг таъкидлашича, янги таҳрирдаги кодекснинг қабул қилиниши қурилиш соҳасини замонавий босқичга олиб чиқади. Шунингдек, қурилиш тизимини электронлаштириш, унда энг замонавий, илғор технологиялар, энергия тежовчи қурилиш материалларини қўллашда муҳим омил бўлади.

 


Кўришлар сони: 338

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими