Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил 2020 йилда режалаштирилган фаолиятига бағишланган тадбир ўтказди

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил 2020 йилда режалаштирилган фаолиятига бағишланган тадбир ўтказди

2020 йил 13 март куни парламент қуйи палатасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг 2020 йилда режалаштирилган фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил А.Юнусова жорий йилда амалга оширадиган фаолияти юзасидан ахборот берди.

Қайд этилганидек, бола ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга Ўзбекистонда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда. Зеро, мамлакатимиз аҳолисининг 40 фоизидан ортиғини 18 ёшгача бўлган болалар ташкил этади. Қолаверса, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасидаги 70 дан ортиқ халқаро шартномага аъзо бўлган давлат ҳисобланади. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин ратификация қилган илк ҳужжатлардан бири саналади.


Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда бола ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш соҳасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган. Парламентимиз томонидан кўп қонун қабул қилинган, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш жараёни давом эттирилмоқда.

Бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, давлат ва бошқа органлар, ташкилотларнинг бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими жорий этилди. Вакил Котибияти тузилмасида бола ҳуқуқларини таъминлаш фаолиятига кўмаклашувчи сектор ташкил этилди.

Вакилнинг фаолияти боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг мавжуд воситаларини тўлдиришга хизмат қилиши кераклиги белгиланган. Вакил ўз фаолиятида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига, халқаро шартномаларига, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

Вакилнинг асосий вазифалари сирасига бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш, ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш, болалар ва уларнинг қонуний вакиллари орасида тушунтириш ишларини олиб бориш, давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий ҳокимият органлари, жамоатчилик ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига кўмаклашиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш кабилар киради.


Етим болалар, ота-оналар қаровисиз қолган болалар ва ҳаётида мураккаб вазиятга тушиб қолган бошқа тоифадаги болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш вазифаси эса, Вакил фаолиятида устуворлик касб этади. Шунингдек, давлат сиёсатининг асосий йўналишларини, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил олдида турган вазифаларни бажаришда бола ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш унинг фаолиятида муҳим бўғин ҳисобланади.

Тадбирда Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ўз ваколатлари доирасида жорий йилда амалга ошириши кўзда тутилган фаолиятининг энг муҳим йўналишлари ҳақида журналистларга батафсил маълумот берди. Айни йўналишда ташкил этилиши режалаштирилаётган тадбирлар, чора-тадбирлар юзасидан йиғилганлар хабардор қилинди.


Кўришлар сони: 190

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими