Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

АҚШ Конгресси, Буюк Британиянинг Лордлар палатаси кутубхонаси билан интеграциялашган “Парламент кутубхонаси” ташкил этилмоқда

АҚШ Конгресси, Буюк Британиянинг Лордлар палатаси кутубхонаси билан интеграциялашган “Парламент кутубхонаси” ташкил этилмоқда

Ўрганиш, изланиш, янги билимга эга бўлиш бу янгиланаётган Ўзбекистон шароитида асосий трендга айланмоқда. Мамлакатда барча соҳада кечаётган янгиланиш ва ўзгаришлар жараёнида биргина соҳа ёки йўналишни чуқур билишнинг ўзи камлик қилаётгани бор гап. Бу, айниқса, парламент вакиллари учун ўта долзарб.

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Барча депутат ва сенаторларга, уларнинг тимсолида бутун Ўзбекистон халқига мурожаат қилиб айтмоқчиман: демократик ислоҳотлар йўли – биз учун яккаю ягона ва энг тўғри йўлдир. Бу борада биз ҳар куни изланишдамиз, хориждаги илғор тажрибаларни чуқур ўрганиб, ҳаётимизни, иш услубимизни янгилашга ҳаракат қилмоқдамиз”, дея бежизга таъкидламади. Давлат раҳбари бу билан айнан юқоридаги масалаларни, қолаверса, янги шароитларда ишлайдиган янги парламентнинг салоҳиятини юксалтириб боришни назарда тутгани аниқ.


Шундан келиб чиқиб, ҳозирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кутубхонаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш, уни мазмунан бойитиш, энг замонавий талаблар даражасида жиҳозлаш ва жаҳондаги йирик кутубхоналар билан электрон интеграциясини таъминлаш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилишида ана шу “Парламент кутубхонаси”нинг лойиҳаси Кенгаш аъзоларига тақдим этилди. Унга кўра, кутубхона тубдан қайта таъмирланади, фонди парламентар, қонун ижодкорлиги, ҳуқуқшунослик, сиёсатшуносликка оид китоблар, бадиий адабиётлар билан бойитилади.

Парламентлараро электрон кутубхона маълумотлари ва тажриба алмашиш мақсадида АҚШ Конгресси кутубхонаси, Буюк Британиянинг Лордлар палатаси кутубхонаси ҳамда Россия Федерацияси Давлат Думаси кутубхонаси билан маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилади.


Бу имкониятлар нафақат Қонунчилик палатаси депутатлари учун, балки, ташқи фойдаланувчилар учун ҳам яратилади. Хусусан, маҳаллий кенгашларнинг парламент кутубхонасига уланишини таъминлаш “Электрон китобхон” дастурий таъминотидан парламент кутубхонасига аъзолик карточкаси бўлмаган жамоатчилик вакиллари ҳам фойдаланиши мумкин бўлади.

Бунинг учун парламент кутубхонаси электронлаштирилади. Мустақил серверга эга бўлган “Электрон китобхон” дастурий тизими жорий этилади, кутубхона интернет ва бошқа кутубхоналар базаларига уланиш имконига эга компьютер жамланмалари билан таъминланади. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасининг электрон фондидан тўлиқ фойдаланиш имконияти яратилади. Бундан ташқари, халқаро сиёсий ва иқтисодий журнал ҳамда газеталарга (Foreign Policy, The Economist, Forbes) онлайн обуна ташкил этилади ва ноёб китоб, журнал ҳамда газеталарни қоғоз шаклдан электрон шаклга ўтказиб, тизимга жойлаштириш йўлга қўйилади.


Кўришлар сони: 413

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими