Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қонунчилик палатаси фаолиятида электрон тизимлар кенг жорий этилади

Қонунчилик палатаси фаолиятида электрон тизимлар кенг жорий этилади

Бугун ҳаётимизни ахборот коммуникация технологияларисиз тасаввур этиш қийин. Электрон ҳужжат айланишидан тортиб, пул муомаласигача, глобал масалалардан оддий ҳаётий эҳтиёжларимизгача АКТ орқали рўёбга чиқарилаётгани тизимнинг шиддат билан барча соҳага кириб бораётганидан далолат беради.

Бинобарин, Президентимиз Фармони билан тасдиқланган Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида 2020 йилдан бошлаб, парламент фаолиятида фуқароларнинг Интернет тармоғидаги мурожаатлари асосида парламент ва депутат сўровларини шакллантириш, сайловчилар билан бевосита мулоқот қилиш мақсадида электрон портал ва мобиль иловадан фойдаланиш имконини берувчи “Электрон парламент” тизими жорий этилиши белгиланди.

Айни пайтда Қонунчилик палатасида ҳар бир жараёнга ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали фаолиятнинг самарадорлигини ошириш, парламент қуйи палатаси билан ишининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Йиғилишда Қонунчилик палатасида янги электрон овоз бериш тизими тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Кенгаш аъзолари бу бўйича олиб борилаётган ишларни атрофлича муҳокама қилишди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, айни пайтда бу борада депутатларга қулайлик яратиш мақсадида муайян чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Чунончи, NFC карталари орқали рўйхатдан ўтиш жорий этилди, кенг форматли рангли табло ўрнатилди, овоз бериш натижалари якунлари таблода диаграмма асосида намоён бўляпти, парламент аъзоларининг электрон ҳужжат айланиши тизимидан фойдаланиш тизими яратилди.

Кенгаш аъзолари ушбу йўналишда режалаштирилаётган ишларга алоҳида аҳамият қаратишди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисларини интернет, хусусан, фейсбук, ютуб ва бошқа каналларда онлайн трансляциясини ташкил этиш, бунинг учун журналистларга зарур шарт-шароит яратиш, депутатларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилик маълумотлари базасига кириш имкониятини таъминлаш, ялпи мажлислар архивини юритиш (кун тартиби, овоз бериш натижалари, депутатларнинг маърузалари ва бошқалар) кабилар шулар жумласидандир.

Қуйи палата ялпи мажлисларининг шу йил 1 майгача онлайн трансляцияси йўлга қўйилиши кўзда тутилаётгани эътиборга молик. Бу, ўз навбатида, парламентнинг том маънода, очиқлиги, шаффофлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов ушбу жараённи тезлаштириш, бунинг учун барча имкониятларни ишга солиш зарурлигини, энг муҳими, кўрилаётган чора-тадбирлар Қонунчилик палатасида қабул қилинаётган қонун лойиҳалари ҳақида ҳар бир фуқарони хабардор қилишга хизмат қилишини қайд этди.

 


Кўришлар сони: 215

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими