Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Парламентнинг халқаро ҳамкорликка доир фаолияти қандай кечяпти?

Парламентнинг халқаро ҳамкорликка доир фаолияти қандай кечяпти?

Бугунги янгиланган парламентимизнинг муҳим фаолият йўналишларидан бири халқаро парламентлараро алоқалардир. Шу боис ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кейинги пайтларда айни масалага жуда катта эътибор қаратмоқда.

Парламент қуйи палатаси Кенгашининг 2020 йил 10 мартда ўтказилган йиғилишида бунга алоҳида тўхтилиб ўтилди. Унда Қонунчилик палатасининг халқаро муносабатларга оид ҳаётига доир масалалар кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов раҳбарлигидаги делегация шу йилнинг 2-3 март кунлари Женева шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг 128-сессиясида қатнашди.

Ушбу иштирокдан кўзланган мақсад Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар бўйича халқаро пактнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан бажарилиши юзасидан бешинчи даврий маърузани тақдим этиш бўлди.

Мамлакатимиз делегацияси раҳбари А.Саидов ўз чиқишида Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳамда мазкур халқаро пакт қоидаларининг Ўзбекистон томонидан бажарилишида кўзга ташланаётган изчил янгиликлар хусусида батафсил ахборот берди.

Кенгаш йиғилишида парламент қуйи палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А.Саидов раҳбарлигидаги делегациянинг Женевага ташрифи ва ушбу нуфузли сессиядаги иштироки якунлари юзасидан тайёрлаган ахбороти кўриб чиқилар экан, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар бўйича халқаро пактнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан бажарилиши бўйича бешинчи даврий маърузанинг мазмун-моҳиятини кенг ўрганиш ҳамда уни жамоатчилигимизга ҳам етказишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.

Яна бир муҳим воқеа. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари шу йилнинг 1 март куни Тожикистон Республикасининг Мажлиси намояндагон Мажлиси Олига бўлиб ўтган сайловда кузатувчи сифатида иштирок этиб келди.

Эътиборлиси, Ўзбекистон парламенти вакили, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Улуғбек Иноятов МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори сифатида қатнашди.


Кузатувчилар миссияси Тожикистон Демократик партияси ва Социалистик партияси раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Учрашувлар давомида томонлар кейинги йилларда ўзбек-тожик муносабатлари жадал ривожланиб, стратегик шериклик даражасига кўтарилгани ҳамда кўп қиррали ҳамкорликнинг ижобий динамикаси кузатилаётгани қайд этилди. Президентлар Шавкат Мирзиёев ҳамда Эмомали Раҳмоннинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида сиёсий, савдо-иқтисодий алоқалар фаоллашгани, давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш, сув ресурсларини тақсимлаш, трансчегаравий ҳамкорлик каби муҳим масалалар ўз ечимини топаётгани таъкидланди.

Ана шундай фаол ва аҳил қўшничилик сиёсати натижасида Ўзбекистон-Тожикистон парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик ҳам ичил ривожланиб бормоқда. 2018 йил 20 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоиловнинг Тожикистон Парламенти қуйи палатасига, 2019 йил 6-8 октябрь кунлари Тожикистон Республикаси парламенти қуйи палатаси Спикери Ш.Зуҳуров бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимиз парламентига ташрифи ҳамкорлик алоқаларини чуқурлаштиришда муҳим омил бўлди.

Кенгаш йиғилишида парламент Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Улуғбек Иноятовнинг МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори сифатида Тожикистон парламенти сайловидаги иштирокига доир ахбороти ҳам атрофлича кўриб чиқилгач, маълумот ўрнида қабул қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг халқаро ҳаётига оид муҳим янгиликлардан яна бири шу йилнинг 26 февраль санасида қуйи палата Спикери ўринбосари Б. Алихонов ҳамда Литва Сейми раиси ўринбосари Ирена Шяулене бошчилигидаги делегация билан учрашувда кузатилди.

Айни пайтда Ўзбекистон — Литва ўртасида 33 та шартномавий-ҳуқуқий ҳужжатлар имзоланган бўлиб, улар икки мамлакат алоқаларининг фаол кенгайишига хизмат қилмоқда.

Учрашувда парламентлараро ҳамкорликнинг истиқболлари, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш, инновация ва бошқа умумий манфаатларни ифода этувчи йўналишлар муҳокама қилинди.

Келгусида икки мамлакат парламентлари ҳамкорлиги бўйича гуруҳлар фаолиятини такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилди. Хусусан, 2013 йилда ташкил этилган Литва Сеймида Ўзбекистон билан ҳамкорлик юзасидан парламентлараро гуруҳи ҳамда Олий Мажлисда Литва парламенти билан ҳамкорлик бўйича гуруҳ фаолият олиб бормоқда.


Учрашувда Ўзбекистон ва Литва парламентлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш хусусида атрофлича сўз юритилди, қатор таклифлар илгари сурилди.

Умуман, Кенгаш йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг халқаро алоқаларини янада кенгайтириш, хорижий давлатлар парламентлари билан ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, амалий натижадорликка эришишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Бунинг учун Олий Мажлисда тузилган хорижий давлатлар парламентлари билан дўстлик гуруҳлари фаолиятини янада жонлантириш зарурлиги қайд этилди.


Кўришлар сони: 324

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими