Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Депутатлар жаримани оширишга қарши

Депутатлар жаримани оширишга қарши

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўплаб қонун лойиҳалари қатори “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Лойиҳада тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситаларига йўл бермаганлик учун маъмурий жавобгарликка оид ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш мақсадида тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситаларига тўсиқсиз ўтиб кетиши учун йўл берган транспорт воситалари ҳайдовчиларини жавобгарликдан озод қилиш бўйича қоида киритиш таклиф этилган.

Ҳайдовчиларни ижтимоий масъулият нуқтаи назаридан йўл қоидасини бузганлик учун жавобгарликдан озод этиш адолат принципларига мос иш, дейиш мумкин.

Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1285-моддаси транспорт воситалари ҳайдовчиларининг кўк ёки кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва махсус товушли ишораларини ёққан ҳолда яқинлашиб келаётган тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситаларига тўсиқсиз ўтиб кетишига халақит бериши учун жавобгарлик киритилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишни белгилаш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, ушбу модданинг учинчи қисми санкциясида йигирма баравари миқдорида белгиланган жарима миқдорини йигирма беш бараварга ошириш, таклиф этилган.

Масъул қўмитада ўрганиб чиқилаётган қонун лойиҳаси бўйича депутатлар махсус хизматларнинг транспорт воситаларига тўсиқсиз ўтиб кетишига халақит бериши учун жавобгарликни кучайтиришдан олдин, бундай ҳаракатланиш учун йўллардаги инфратузилмани яхшилаш зарурлигини билдирмоқдалар.

Шунингдек, депутатлар бундай қоидабузарлик учун амалда бўлган жарималарни ошириш мақсадга мувофиқ эмаслигини маълум қилиб, мавжуд жарималар миқдорининг ўзи ҳам кўпгина хориж мамлакатларига нисбатан юқори эканлигини таъкидлашмоқда.

Айни пайтда қонун лойиҳаси юзасидан депутатларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда тегишли қўмитанинг хулосаси тайёрланмоқда.


Кўришлар сони: 2210

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2020
Парламент сўровига Бош вазир ўринбосарининг жавоби кўриб чиқилди

Бугунги кунга қадар республика бўйича жами 95,8 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилган. 2020 йил ...

21.11.2020
Таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларининг ҳолати қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Олий ва ўрта махсус таълим муас...

20.11.2020
Сайловчи ўз депутати фаолиятини кузатиб боради ва баҳолайди

Тадбир аввалида қўмита раиси Илҳом Абдуллаев парламент фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, депут...

Тадбирлар тақвими