Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

   Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан масалалар, билдирилаётган таклиф ҳамда ташаббусларининг амалиётда ўз ифодасини топаётгани бугун миллий парламентимизнинг халқаро фаолияти изчиллик касб этаётганидан далолат.

Жорий йил 27-28 февраль кунлари Туркиянинг Анқара шаҳрида туркий тилли давлатлар парламент Ассамблеяси Ижтимоий, маданий ва гуманитар масалалар бўйича комиссияси томонидан семинар ташкил этилди. Семинарда кинематография соҳасидаги модел қонунлар лойиҳаларини муҳокама қилиш масалалари муҳокама этилмоқда. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раисининг ўринбосари Қодир Жўраев қатнашмоқда.

Семинарнинг биринчи кунида “Болалар фильмлари, анимация сектори ва унинг аҳамияти”, шунингдек, кинематография соҳасининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари, жумладан, соҳага оид «Кинематография ва бошқа аудиовизуал маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилиш тўғрисида”ги ҳамда «Кинематография тўғрисида”ги модел қонун лойиҳалари муҳокамаларига бағишланган сессиялар бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз делегацияси аъзолари ҳар икки қонун лойиҳаси ҳам Ўзбекистон учун зарурлигини таъкидлаб, улар юзасидан ишчи гуруҳга ўз таклиф ва тавсияларини тақдим этдилар.

Семинарда Ўзбекистон вакили “Кинематография соҳасининг ривожланиш ҳолати ва истиқболли йўналишлари” мавзусида ўзбек тилида маъруза билан чиқиш қилинди.

Шу куннинг ўзида туркийзабон мамлакатларнинг Парламент аъзоларини Туркия Буюк миллат мажлиси Спикери Мустафа Шантоп қабул қилди.

Семинар бугун ҳам ўз ишини давом эттирмоқда.


Кўришлар сони: 233

Депутатлар минбари

Янгиликлар

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

07.04.2020
Ер участкаси ноқонуний олиб қўйилмайди

Cўнгги пайтларда жойларда ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжла...

Тадбирлар тақвими