Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Депутатлар муҳим масалалар юзасидан олимлар фикрини ўрганмоқда

Депутатлар муҳим масалалар юзасидан олимлар фикрини ўрганмоқда

Маълумотларга кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши оқибатида ҳар йили 7 миллион нафар инсон ҳаётдан кўз юмади. Ушбу рақамнинг ўзиёқ кўп ва хўп гапириладигани муаммога фақатгина гапириб эмас, балки амалий чора-тадбирлар билан ёндашиш зарурлигини англатади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий университети ва бир қатор бошқа олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари айни шу масала юзасидан муҳокамалар ўтказишди.

Масала долзарб. Унга қандайдир ечим топишда, муаммони амалий чоралар билан ҳал этишда парламент, жамоатчилик ва соҳа олимларининг ҳамкорлиги зарур. Шу боис ҳам иштирокчилар даставвал, муаммонинг оқибатларига эътибор қаратдилар. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши натижасида инсон саломатлиги учун салбий таъсир этувчи экологик хавф-хатарлар миқёси кенгайиб бораётгани, натижада инсульт, юрак-қон томир касалликлари, ўпка саратони, астма, нафас йўлларининг сурункали ва ўткир касалликлари юзага келаётгани таъкидланди.

Йиғилишда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонида белгиланган, 2019 йил 1 ноябридан 2020 йил 31 декабргача амал қилувчи мораторийни қўпол равишда бузиш ҳолатлари кескин танқид қилинди.

Йиғилишда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласини таълим тизимида кенгроқ қамраб олиш юзасидан бир қатор аниқ таклифлар билдирилди. Жумладан, умумтаълим мактабларида “Эко туризм” дарсларини жорий этиш, олий таълимнинг магистратура мутахассисликлари учун эса “Экологик менежмент” каби фанларни жорий этиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Учрашувда янги таҳрирда қабул қилиниши кутилаётган “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилиниб, унда атроф-муҳит муҳофазаси масалаларини ёритиш юзасидан таклифлар билдирилди.

Танқидий ва таҳлилий кечган мулоқотда депутат Ойдин Абдуллаева Тошкент шаҳридаги Нукус ва Ойбек кўчалари кесишмасида барпо этилиши режалаштирилган парк ўрнига саноат ишлаб чиқариш маркази қурилаётганини танқид қилиб ўтди. У ерда дарахтлар кесилиши аҳоли учун келтириб чиқариши мумкин бўлган салбий жиҳатларга тўхталди. Иқтисодиётни ривожлантириш учун албатта саноат корхоналарига, тадбиркорларга имкониятлар яратиш зарурлиги, лекин бунинг учун ажратилаётган ерни ҳар томонлама ўрганиш зарурлиги, бу жараёнда атроф-муҳит мусаффолиги биринчи галдаги вазифа бўлиши лозимлиги юзасидан мулоҳазаларини билдирди.

Йиғилиш сўнггида парламент билан илмий доиралар, турли соҳа олимлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига дахлдор муҳим масалаларда зиёлиларнинг иштироки муҳимлиги таъкидланди.   


Кўришлар сони: 320

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими