Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ўзбекистон — Литва: Мақсадли сиёсат ва самарали ҳамкорлик

Ўзбекистон — Литва: Мақсадли сиёсат ва самарали ҳамкорлик

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари Б. Алихонов Литва Сеймаси раиси ўринбосари Ирена Шяулене бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Суҳбат аввалида меҳмонларга мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан маълумот берилди. Қонунчиликдаги янгиликлар, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, экологик барқарорликни таъминлаш йўналишларида олиб борилаётган ишлар хусусида фикр алмашилди. Янги Ўзбекистоннинг янги парламентига ўтган йили бўлиб ўтган сайловлар, унинг натижалари алоҳида эътироф этилди.


Айни пайтда Ўзбекистон — Литва ўртасида 33 та шартномавий-ҳуқуқий ҳужжатлар имзоланган бўлиб, улар икки мамлакат алоқаларининг фаол кенгайишига хизмат қилмоқда.

Учрашувда томонлар парламентлараро ҳамкорликнинг истиқболлари, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш, инновация ва бошқа умумий манфаатларни ифода этувчи йўналишларни муҳокама қилишди.

Келгусида икки мамлакат парламентлари ҳамкорлиги бўйича гуруҳлар фаолиятини такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилди. Хусусан, 2013 йилда ташкил этилган Литва Сеймида Ўзбекистон билан ҳамкорлик юзасидан парламентлараро гуруҳи ҳамда Олий Мажлисда Литва парламенти билан ҳамкорлик бўйича гуруҳ фаолият олиб бормоқда.


Мулоқотда қайд этилганидек, Ўзбекистон ва Литва ўртасида ташқи савдо айланмаси охирги йилларда ошган. Бугун Ўзбекистонда Литва инвесторлари иштирокидаги 14 та корхона ўз фаолиятини амалга оширмоқда. Улар фаолияти озиқ-овқат, қурилиш, фармацевтика, шунингдек, туристик хизматларни кўрсатиш соҳаларига йўналтирилгани эътиборга молик.     

Литва Сеймаси раиси ўринбосари И. Шяулене мамлакатни ҳар томонлама ривожлантиришда Ўзбекистоннинг халқаро аренадаги ролини алоҳида қайд этди.

— Литва ва Ўзбекистон ўз мамлакатлари ривожи бўйича мақсадли сиёсатни олиб бораётган, маълум бир йўналишларда ўхшашга эга давлатлардан саналади, — дейди Литва Сеймаси раиси ўринбосари Ирена Шяулене. — Биламизки, Ўзбекистоннинг Болтиқбўйи мамлакатлари билан муносабатлари яхши йўлга қўйилган. Парламентлараро алоқалар ҳақида гап кетганда, айтиш жоизки, бу муҳим вазифаларни амалга оширишда жуда долзарб. Учрашувда биз нафақат қонун ижодкорлиги бўйича, балки паламент қўмиталари билан муносабатларимизни янада мустаҳкамлаш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларимизни билдирдик. Шу ўринда таълим соҳасидаги ҳамкорлик ҳам изчил йўлга қўйилаётганини қайд этишим жоиз. Делегациямиз халқаро таълим кўргазмасида иштирок этди. Бугун Литва ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари ўртасида меморандумлар имзолангани ҳақида яхши хабарларни олдик. Шунингдек, биз, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида ҳам ўзаро алоқаларни кенгайтириш ниятидамиз. 

      

Учрашувда глобал ва минтақавий муаммоларни ечиш, савдо-иқтисодий муносабатларни янги босқичга кўтариш, маданий-гуманитар ва парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни таъминлаш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди.

 

 

 


Кўришлар сони: 284

Депутатлар минбари

Янгиликлар

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

07.04.2020
Ер участкаси ноқонуний олиб қўйилмайди

Cўнгги пайтларда жойларда ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжла...

Тадбирлар тақвими