Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Президент Мурожаатномаси ўрганилди

Президент Мурожаатномаси ўрганилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси 2020 йилда ҳаётнинг барча жабҳаларини ислоҳ қилишга қаратилган фаолият йўналишларини белгилаб бергани билан аҳамиятли бўлди. Унда соҳалар кесимида бажарилиши керак бўлган устувор вазифаларнинг аниқ кўрсаткичлари акс этган.

2020 йил 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотида мазкур вазифалар ижросни таъминлаш, ёшлар ўртасида ўтказилаётган ҳарбий-ватанпарварлик тарғиботи тадбирлари самарадорлигини янада ошириш ҳамда унинг қамровини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномасини ўрганишга бағишланган ўқув-семинар ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Ўқув-семинарда сўзга чиққанлар Мурожаатномадан келиб чиқиб, парламентнинг қонун ижодкорлиги, парламент назоратини самарали ташкил этиш механизмлари билан боғлиқ масалаларга тўхталиб ўтдилар. Жойларда ижро ва вакиллик органларининг давлат бошқарувидаги роли ва масъулиятини янада ошириш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари бугунги кунда аҳолини ўйлантираётган муаммоларга давлат идоралари эътиборини қаратиб, ўзларининг асосланган таклифларини бериб боришлари мақсадга мувофиқ экани қайд этилди.

Бунинг учун мамлакат ва ҳудудлар даражасида нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ижтимоий шерикликни кенг йўлга қўйиб, грантлар ва ижтимоий буюртмаларни кўпайтириш кераклигига алоҳида эътибор қаратилди.

Ундан ташқари, тадбирда ҳозирги ахборот маконидаги қарама-қаршилик, одамлар, айниқса, ёш авлоднинг онги ва қалби учун кураш кучайган шароитда ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиянинг ўрни ҳамда аҳамияти тобора ортиб бораётгани қайд этилди. Аҳолини, аввало, ёшларни шундай руҳда тарбиялаш тизимини такомиллаштириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига жалб қилиш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича қўшимча топшириқлар берилди.

Таъкидланганидек, Мурожаатномада белгиланган вазифаларни амалга оширишда парламентнинг зиммасига жуда катта масъулият юкланади. Парламент қуйи палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси фаолияти ҳам айнан давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, мамлакатда тинчлик-барқарорликни ҳамда аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлаш каби муҳим масалалар билан боғлиқ.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бугунги кунда мамлакатимиз парламенти ўзининг кенгайтирилган ваколатлари доирасида “Мудофаа доктринаси тўғрисида”ги Қонун ва мудофаа соҳасидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини назорат қилмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда, келгусида ҳам бу соҳанинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар асосида қонун ижодкорлигини кучайтириш, соҳада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси таъминланиши устидан самарали парламент назоратини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўқув-семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.


Кўришлар сони: 154

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...

Тадбирлар тақвими