Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ов қилиш ва овчилик хўжалиги соҳасининг ҳуқуқий асоси такомиллаштирилмоқда

Ов қилиш ва овчилик хўжалиги соҳасининг ҳуқуқий асоси такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркиби қонун ижодкорлиги жараёнларига киришиб кетди. Айни пайтда парламент қуйи палатаси қўмиталарида бир қанча қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишларга тайёрланмоқда.

Хусусан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзолари Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрлаш юзасидан муҳокамалар ўтказмоқда.


Муҳокамалар жараёнида, депутатлар томонидан қонун лойиҳасининг айрим моддалари юзасидан аниқлаштирувчи саволлар берилди. Жумладан, қонун лойиҳасидаги аҳоли пунктлари ҳудудларидаги сув объектларида ов тартиби қандай амалга оширилиши, «ўлжа олиш....» деган жумласи қизғин баҳс мунозараларга сабаб бўлди. Шунингдек, «илмий ва назорат ишларини амалга ошириш учун ов қилиш» жумласида «илмий» ва «назорат ишларини» алоҳида моддага ажратиш таклиф қилинган бўлса, овчилик минимумини топшириш тартиби ва шартлари, умумий фойдаланиш тартибида балиқ овлаш чекланиб қолмайдими, ов қилиш тартибига кўра, 5 кг дан ортиқ балиқ тутиш қайси нормалар билан тартибга солинади мазмунидаги саволлар ўртага ташланди.


Ишчи гуруҳи қонун лойиҳасининг ҳар бир моддасини синчковлик билан кўриб чиқиб, қатор ўзгартишлар киритмоқда. Хусусан, ғайриқонуний ов қилиш (браконьерлик) масаласи акс этган моддага ов қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларсиз ов қилиш жумласидан сўнг “бундан табиий сув ҳавзаларида балиқларни умумий фойдаланиш тартибида овлаш мустасно” каби аниқлаштирувчи норма киритилмоқда. Бу билан аҳоли томонидан табиий сув ҳавзаларида балиқларни умумий фойдаланиш тартибида овлаш ғайриқонуний ов қилишга кирмаслиги белгилаб қўйилмоқда.

Қонун лойиҳасини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда.

 


Кўришлар сони: 409

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...

Тадбирлар тақвими