Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси янги Ўзбекистон тарихида мамлакатимизнинг келгуси йиллардаги ривожланишининг энг устувор йўналишларини белгилаб берувчи муҳим сиёсий ҳужжатга айланмоқда.

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар, энг аввало, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси фаровон, ҳаётдан рози бўлган ҳолда яшашига эришиши лозимлигига қаратилгани билан диққатга моликдир.

Мурожаатномада кўплаб ютуқлар тилга олинди, мавжуд муаммолар чуқур таҳлил қилинди, истиқболдаги устувор вазифалар белгилаб берилди. Келтирилган ҳар бир рақам ва далил ортида халқимизнинг қанчадан-қанча меҳнати, заҳмати борлигини чуқур англаган ҳолда айтиш жоизки, буларнинг барчасининг таг-замирида, аввало, одилона сиёсат, тўғри қўйилган мақсад йўли ва унга эришишда тўғри ташланган қадам турибди.   

Биргина мактабгача таълим тизимини олайлик. Ростини айтганда, яқин йилларгача таълим бу бўғини ҳеч кимни кўп ҳам ўйлантирмаганини биламиз. Президентимиз Шавкат Мирзиёев таълим-тарбиянинг энг муҳим босқичи ҳисобланган ушбу соҳага қаратаётган катта эътибори туфайли бугун у оёққа турди. Ҳозирда мамлакатимизда 13 минг 500 мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда.

Давлатимиз раҳбари Мурожаатномасида қайд этилганидек, 2019 йилда мактабгача таълим тизимига болалар қамрови 2018 йилдаги 38 фоиздан 52 фоизга етгани, биргина ўтган йилда 5 минг 522 та давлат, хусусий ва оилавий мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилди. Бу ­— жуда катта воқелик.

Президентимиз 2020 йилда бу кўрсаткични 60 фоизга этказиш, бунинг учун 2 триллион сўмга яқин маблағ ажратилиши, шунингдек, бу йилдан бошлаб тарихда илк бор 6 ёшли болаларни мактабгача тайёрлаш тизими жорий этилишини таъкидлади. 6 ёшли болаларни мажбурий 1 йиллик таълим билан қамраб олиш учун 130 миллиард сўм маблағ ажратилишини қайд этди.

Умуман, давлатимиз раҳбарининг таълимга, ёшларнинг билим олишига қаратаётган эътибори халқимизнинг олқишига сабаб бўляпти. Биргина 2019 йилда мутлақо янгича мазмун ва шаклда 4 та Президент мактаби, 3 та ижод мактаби иш бошлади. Олий таълимни ривожлантириш учун ўтган йили 19 та янги олий ўқув юрти, жумладан, 9 та нуфузли хорижий университет филиаллари очилди. Етакчи хорижий университетлар билан ҳамкорликда 141 та қўшма таълим дастури бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Олий таълим муассасаларига жами 146 минг 500 нафар ёки 2016 йилга нисбатан икки баробар кўп талаба ўқишга қабул қилинди.

Президентимиз мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражасини 2020 йилда камида 25 фоизга, келгусида эса, 50-60 фоизга етказиш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Олий ўқув юртларида давлат грантлари икки баробарга кўпайтирилиши, қизларимиз учун алоҳида грантлар ҳам ажратилишини маълум қилди.

Давлатимиз раҳбарининг таълим-тарбия, илм-фанга бунчалик ғамхўрлик қилиши замирида жуда катта ҳикмат бор. Зеро, янги Ўзбекистонни дунёнинг энг тараққий этган давлатлари қаторига олиб чиқиш, мамлакатнинг иқтисодий қудратини юксалтириш, халқ фаровонлигига эришиш учун билимли, илмли, кучли тафаккур эгаси бўлган кадрлар сув билан ҳаводек керак. Бунга фақат жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз. Бунинг учун ташаббускор ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялаш зарур.

Шу маънода, Президентимиз 2020 йилни юртимизда «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб эълон қилгани бежиз эмас. Рақамли иқтисодиётга эришишга ҳам юксак билим ва тафаккур керак.

Ўйлайманки, жорий йил мамлакатимизнинг ҳар бир соҳада тараққиётга эришишида ҳал қилувчи палла, муҳим босқич бўлиб қолади.

Биз — парламент аъзолари эса, Мурожаатномада санаб ўтилган бир қатор қонун ва кодексларнинг ишлаб чиқилиб, қабул қилинишида, белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси таъминланиши устидан парламент назоратини амалга оширишда фаоллик кўрсатиб, ушбу ислоҳотлар рўёбига ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Гулшана ХУДОЁРОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 368

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...

Тадбирлар тақвими